Янгиликлар

Деҳлида ҳиндлар ва мусулмонлар тўқнашди: қурбонлар бор

1923

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришга қарши намойишлар диний тўқнашувларга айланиб кетди, дея хабар бермоқда Би-би-си. 

Деҳли шаҳрида ҳиндлар ва мусулмонлар ўртасида келиб чиққан тўқнашув оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Ўлганлар орасида ҳиндлар ҳам, мусулмонлар ҳам бор. 

Би-би-си хабарида айтилишича, ҳиндлар мусулмонларга қарата тош отган ва масжидлардан бирига ҳужум қилган. Тартибсизликлар чоғида бир нечта журналист калтакланган.

Ҳудудда тўртдан ортиқ кишининг йиғилиш тақиқланди. Метронинг айрим станциялари ёпиб қўйилди. 

Намойишларнинг сабаби Ҳиндистон парламенти фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўтган йилнинг декабрида киритган ўзгартиришдир. Унда қўшни Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан келган номусулмон қочқинларга осонлаштирилган тартибда фуқаролик бериш кўзда тутилган, мусулмон қочқинларга эса бундай имконият раво кўрилмаган. Ҳиндистонлик мусулмонлар бундай норози ва мазкур ўзгартириш конституцияга зид деган фикрда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистон: Моди партияси мусулмонларни “вирус тарқатганлик”да айбламоқда

1333 23:00 01.04.2020

Ҳиндистонда автобуснинг ўрнига одамлар дезинфекция қилинди

484 14:30 01.04.2020

Яқинлари юз ўгирган ҳиндга мусулмон қўшнилари ҳурмат кўрсатди

1310 18:00 31.03.2020

Коронавирус Тож Маҳалга ҳам таъсир қилди

755 23:30 17.03.2020

Коронавирусда гумон қилинган одам безорилар томонидан калтакланди

1301 07:30 17.03.2020

Моди сиёсати Ҳиндистондаги мусулмонларни бирлашишга мажбур қилади

1806 23:30 12.03.2020
« Орқага