Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Демократик жамиятимизда аёлларимизнинг теологик ҳуқуқи

2282

Биз ХХI асрда,  демократик, соғлом, мустақил ва ҳар ким сўз эркинлиги ҳуқуқига эга жамиятда яшамоқдамиз. Замон шу даражада ривожланиб инсонларимиз ўз ҳуқуқ ва эркинликларини баён этадиган толерант жамиятдамиз. Лекин ҳали ҳамон аёлларимизнинг ҳуқуқлари ва  виждон эркинликлари  бузилишларини кўриб яна ўша эски мустабид тузумда яшаябман, деб ўйлайсан киши. Бунга субъектив қарайдиган бўлсак, юртимизнинг 90% дан ортиғи мусулмонларни ташкил этади. Шундай экан, уларнинг эътиқод эркинликларига риоя қилиш ҳуқуқий давлатнинг вазифаларидан биридир. 

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган БМТнинг 16.12.1966 йилдаги «Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро Пакти ва 10.12.1948 йилдаги «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»нинг 18-моддасида “Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ ўз ихтиёри билан ўзига маъқул динни қабул қилиш ва эътиқод қилиш эркини, якка ҳолда, шунингдек бошқалар билан биргаликда, ошкора ёки хусусий тартибда ибодат қилиш, диний ва бошқа урф-одатларни ва маросимни бажариш эркини ҳам ўз ичига олиниши” белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда Конституциясининг 15-моддасида “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши” белгиланган.

Бундан ташқари, Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши” белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262- сонли «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармоннинг ушбу банди Конституцияга зид ҳисобланиб, ушбу чеклов олиб ташланиши лозим.

Паспорт тизимида ҳам  ҳижобда расмга тушишга рухсат беришимиз керак. Мисол тариқасида 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262- сонли «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонларига қарайдиган бўлсак, бош кийим билан расмга тушиш идентификация паспорти берилишини рад этилиши мумкин дейилган. Агар бош кийим сифатида қарайдиган бўлсак ҳам, уларнинг рўмолини ва ҳижобнинг қадрияти ўлароқ ҳурмат қилишимиз керак.  

Бошқа ракурсда қарасак ҳам бу аёлларимизнинг тўлақонли ҳуқуқи ва  виждон эркинлигидир. Бу барча Ўзбекистон  аёлларининг ҳуқуқидир. Ҳеч қайси халқаро қонун ҳужжатида паспортга бош кийим (рўмол, ҳижоб)да расмга тушиш мумкин эмас, деб ёзилмаган. Биронта халқаро ҳужжатда бундай тақиқ йўқ. Агар шунақа талаб бўлса нима сабабдан  Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШ, ЕИ, Туркия ва бошқа 100 га яқин давлатда фуқаролар паспортга бош кийимда расмга тушишмоқда? Шунингдек, ИКАОга Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам аъзо, ИКАОнинг биронта ҳужжатида паспортга ҳижобда расмга тушиш тақиқланмаган.

Янги Ўзбекистон, янги Ренессанс қурар эканмиз бу борадаги қарашларимизни бағрикенглик асосида профессионал ҳуқуқшунослар асосида қайта кўриб чиқиб, халқимиз учун ўзбек қадриятларга асосланган ҳолда ўзгартиш киритишимиз керак.

Нурмуҳаммад Рауф, ҳуқуқшунос.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

324 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

168 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

188 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

426 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

261 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

235 18:25 02.10.2022
« Орқага