Ислом

Денгиз кашфиётлари

617

Христофор Колумб 1492 йилда Американи, Васко да Гама 1497 йилда Ҳиндистонга олиб борувчи денгиз йўлини кашф этиши тарихда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Орадан беш юз йилдан кўп вақт ўтса ҳам, ҳали-ҳануз ҳақиқий кашфиётчи ким экани борасида баҳс-мунозаралар тўҳтагани йўқ.

Христофор Колумб ҳақиқатдан ҳам Американи кашф қилганми?! Мусулмонлар тузган минглаб хариталар, илмий ишлардан фойдаланмаганми?! Испанияда мусулмонлар қатлиом қилинганда бу хариталарнинг бир қисми ёқиб юборилгани, бир қисми ғойиб бўлиб, яқинда Мадриддаги “Эскуриал” кутубхонасида пайдо бўлиши сирли эмасми?! Европаликларнинг денгиз кашфиётлари сафарбардорлигидан асл мақсад нима эди?!

Қуйида шу ишнинг ҳақиқати ҳақида сўз юритамиз.

Мусулмонлар Ернинг шар шаклида эканини исбот қилишгандан сўнг улкан уммонлар ортида ҳам номаълум қитъа борлигига ишоралар қилишди. Чунки ҳар томонини сув ўраб турган қитъа чўлу биёбон бўлиши мумкин эмас (Жалол Музҳир. “Хазоратул ислам”).

Беруний биринчилардан бўлиб бу ҳақиқатга ишора қилиб, ўзининг асарида ёзиб қолдирган. Масъудий “Муружуз заҳаб”, Идрисий “Нузҳатул муштоқ” китобларида ҳам очилмаган қитъа ҳақида ёзишди. Шундан сўнг янги қитъани кашф қилиш учун хатарли уринишлар бўлади.

Андалуслик араб денгизчи Хашхош Баҳрий Лиссабондан кемада Атлантика океани орқали ғарбга жўнайди (тахминан мил. 850 йилда). У одамлари билан обод оролни топади. У ерда Андалус ҳокими Абдурраҳмон Сонийга совға-салом келтиради. Ҳоким уни денгиз флотига адмирал этиб тайинлайди. У Викинглар билан бўлган жангда шаҳид бўлади (Масъудий. “Муружуз заҳаб”).

X асрда Африканинг Марокашдан бир неча араблар Атлантика океани орқали Ғарбга йўл олади. Аммо улардан барчаси изсиз кетади.

“Пешқадам йигитлар” қиссаси ҳақида Масъудий ва Идрисий ёзган. Қиссада айтилишича, Лиссабондаги денгизчи оилаларнинг саккиз нафар вакили бедарак кетган денгизчилар изидан Атлантика океанига чиқади. Масъудий “Муружуз заҳаб” китобида жонини хатарга қўйиб Атлантика океанида сузиб, нажот топганлар ҳақида ҳам, талафот етганлар ҳақида ҳам ёзади. Идрисий ушбу қиссани ёзаркан, “пешқадам йигитлар” Андалусга қайтиб келганини, уларнинг қайтишини Лиссабон халқи байрам қилганини, улар истиқомат қиладиган кўча номини “пешқадам йигитлар кўчаси” деб аташганини ёзади. Бу воқеа XI аср охирларида бўлган, кўча эса бир неча асрлар давомида шундай номланган.

Юқоридаги хабарлар Америка олдин кашф қилинганини қувватлайди. Тарихчи олим Анастас ал-Кармали араблар Колумбдан олдин Американи кашф қилган, чунки улар Атлантика океанини яхши билишган, Мексикадан Ирландияга қадар бўлган ҳудудгача сузиб боришган, деган фикрни олға суради.

Колумбнинг гапларида ҳам араблар Америкага ундан олдин борганлигига ишоралар бор. У Америка ҳиндуларини илк кўрганда араб қабилаларидан, деб ўйлаганини ёзади. Британия география жамияти Колумб ва унинг кашфиётлари ҳақида “Кашфиётчилар” номли кўп қисмли ҳужжатли филм ишлаган. Унда Колумб араб тилини биладиган одамини ҳиндулар сардорига араб тилида ёзилган хат билан жўнатади. Хатда шундай ёзилган: “Эй, улуғ сардор, Испания ва Кастилия қироличаси Изабелла сизга салом йўллайди ва сиз ҳазрати олиялари билан дўстлик алоқаларини тиклашга умид қилади”. (Зайнаб Исмат Рошид. “Тарихи Увруба алҳадис”).

Хабарларнинг энг даҳшатлиси немис шарқшуноси Кейлнинг Истанбулнинг “Туб каби сарой” кутубхонасида кашф қилган харитаси бўлди. Харита бир неча йиллар тадқиқот қилингандан сўнг 1929 йилда чоп қилинди.

Харита бутун оламни хайратга солди. Муаллиф эса турк флотининг қўмондони бўлган Муҳиддин ибн Муҳаммад Рис (милодий 1513 йилда вафот этган) эди. Харита бир неча қисмлардан иборат эди. Бир қисмида Испания ва Ғарбий Африка соҳиллари тасвирланади. Шунингдек, океаннинг ғарб томонида Америка қитъаси, ҳайвонот олами ва қўй боқиб юрган яланғоч ҳиндулар тасвирланган.

Рус шарқшуноси Игнатий Крачковский “Тарихул адаб ал жуғрофий аларабий” китобида Рис харитани Колумбдан кўчирганини айтади, чунки 1499 йил турк флоти испан флоти билан бўлган жангда ғолиб бўлиб, бир неча кемаларни асирга олган.

Крачковскийнинг фикрига кўпчилик қўшилмайди, чунки Риснинг харитасида Колумб билмаган минтақалар ҳам бор эди.

"Ислом ва олам" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (учинчи мақола)

374 21:00 26.10.2019

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (иккинчи мақола)

335 21:00 24.10.2019

Замондош уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (биринчи мақола)

750 22:30 22.10.2019

Ўтган уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (тўртинчи мақола)

416 21:00 19.10.2019

Ўтган уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (учинчи мақола)

393 21:00 18.10.2019

Ўтган уламолар ҳаётида илмнинг ўрни (Иккинчи мақола)

397 22:00 17.10.2019
« Орқага