Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Денгизда оч қолиб кетган роҳинжалар қутқарилди

583

Бангладеш соҳил қўриқлаш ходимлари Кокс Базар шаҳри яқинида бир неча ҳафта давомида денгизда сарсон бўлиб юрган роҳинжаларни қутқарди, дея хабар бермоқда “Анадолу”. 

Кемада Бангладешдаги турли қочқинлар лагерларидан 382 нафар роҳинжа бор эди, уларнинг аксари аёллар ва болалардан иборат. Улар икки ой муқаддам Малайзияга бориш учун йўлга чиққан, бироқ у ерга етиб бора олмай, орқага қайтишган. Кокс Базар ички ишлар бошқармаси вакили Масъуд Ҳусайннинг сўзларига кўра, бу роҳинжаларни инсон савдогарлари сув тушириб кетган.

Шунингдек, у роҳинжалар кемаси етти марта Малайзия соҳилларига яқинлашишга уринганини, бироқ бунга рухсат берилмаганини айтди.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, сафар асносида камида 28 нафар роҳинжа очлик оқибатида вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг августида Мьянмада бошланган қирғин туфайли юз минглаб роҳинжа қўшни Бангладешга қочиб ўтган ва бу ердаги роҳинжалар сони 900 мингга етган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия қочқин роҳинжаларни очиқ денгизга ҳайдамоқчи эмас

862 15:02 14.07.2020

Туркияда орол сотилмоқда

1877 12:30 23.04.2020

Денгиз ҳайвони ва ўлимтиги… ҳалолми?

2296 23:00 22.01.2020

Дунёдаги энг даҳшатли жойлардан бири Ўзбекистонда

2786 14:20 06.01.2020

Денгиз кашфиётлари

933 06:00 31.07.2019
« Орқага