Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Денов ИИБ ходимлари томонидан ўлдирилган фуқаро ҳақида маълумот берилди

4290

Республика Бош прокурори матбуот хизмати телеграм каналида ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабарлар ҳақида маълумот берилган.

Хабар берилишича, шу йилнинг 10 июлида Денов тумани Оқтом махалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ички ишлар бўлимига акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётгани ҳақида хабар берган.

“Туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келишган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган. Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов 11 июль куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Денов тумани Кенгашининг қонунчиликка зид қарори бекор қилинди

1028 18:45 30.05.2021
« Орқага