Янгиликлар

Депутат ички ишлар ходимларининг иши ҳақида фикр билдирди

2131

Таниқли депутат Расул Қушербаев "qalampir.uz''га интервьюсида ички ишлар органлари ходимларининг оғир фаолияти ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Мен кўп ички ишлар ходимлари билан мулоқот қилиб тураман. Уларда жуда ҳам оғир психологик босим бор. Бу кучли чарчоқ, зўриқиш, иш режимига риоя этмаслик ҳисобига. Мен буни кўп бор айтиб келганман. “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунда ходимларнинг меҳнат вақти, муҳофаза масалалари келтирилган. Афсуски, бу ишлаяпти деб айтиб бўлмайди. “Усиление” дейишади рус тилида буни. Ишдан ташқари ишларнинг кўплиги... Жойларда ички ишлар ходимлари ўзини ишидан ташқари бўлган ишлар билан ҳам кўп шуғулланишади. Доимий босим, буни “нагрузка” дейди. Бундай босим билан юргандан кейин психологик дунё ҳам ўзига яраша бўлмайди. Оғир босимда бўлгандан кейин жазавага тушадиган, аччиқ қиладиган ёки жаҳл устида юрадиган бўлиб қолиши ҳам мумкин. Мен охирги бўлаётган воқеалар, муомаласизлик ёки бошқа жараёнларда ҳам шу омиллар таъсир қиляпти деб ҳисоблайман”.  

Баъзан кўпчиликка ўрнак бўлган, халқ орасида обрў-эътибор топган айрим ички ишлар ходимларининг оиласи аъзоларидан бири ёки фарзандлари жиноятга қўл ургани ҳақида гап-сўзлар қулоғимизга чалинади. Жамиятга ўрнак бўлган фарзандига тарбия беролмабди-да, деб қўямиз. Аммо, гап яна ички ишлар ходими фаолиятидаги зўриқишларга бориб тақалади. Кушербоев таниган айрим ички ишлар ходимларининг оиласи парокандаликка юз тутган. 

“Мен Тошкент вилоятида бир туманни биламан. Ҳозир бу туманнинг номини айтсам, тўғри маънодаги гапни ҳам, нотўғри маънода қабул қилиб, жазолашга ўтиб кетилиши мумкин. Мен буни хоҳламайман. Мен билган туманда ички ишлар ходимларининг 50 фоизга яқинини оиласи пароканда. Ўзларининг ходимлари. Нима учун? Булар керак бўлса суткалаб уйига бормайди. Болалари нима қиляпти, оиласи қай аҳволда? Ишдан ташқари яна иш, иш, иш. “Нагрузка”да юради улар. Фарзандлар тарбияси эътиборсиз қолади. Бугун биз оилани муҳофаза қилиш масаласида гапирганимизда, доим кўз олдимга ички ишлар ходимлари келади. Уларнинг оиласи нима бўляпти? Ҳаммасида ҳам муаммо йўқдир, аммо мен билганим, кўрганим жуда кўп ва бу яширадиган нарса ҳам эмас. Ҳақиқатан ҳам оғир “нагрузка”да юради. Ана ундан кейин хатоликларга йўл қўйишади. Агар улар ўз вақтида ишга келиб, ўз вақтида оиласига вақт ажратса, ўз вақтида дам олса, психология ва дунёқарашнинг бундай салбий натижалари кўринмаса керак. Бу мени фикрим, балки мен адашаётгандирман. Ишда “нагрузка” кўпайиб кетса, ўзим ҳам асабий бўлиб қоламан. Чунки мен ҳам инсонман ва бу нарса бу соҳаларда ҳам бўлса керак”, дейди депутат.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кушербаев кимнинг арпасини хом ўрди? Ёхуд миллатчилик ҳақида динимизнинг муносабати...

6488 12:02 15.05.2020

Кушербаев нимадан хафа?

3962 15:28 12.05.2020

Норвегиялик депутат Исроилни қоралади

838 09:30 01.05.2020

«Карантинда машиналарни жарима майдонида ушлаб туриш қайта кўрилади» – депутат муносабати 

717 14:00 28.04.2020

"Ғалати ишлар бўляпти, раисбува..."

8601 07:00 28.04.2020

Исроил: Кнессет депутати Эрдўғонни мақтаб, ҳамкасбларининг танқиди остида қолди

1219 23:00 27.04.2020
« Орқага