Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Депутат сўрови ҳақида қонун лойиҳаси қабул қилинди

874

Бугун Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан парламент, депутат ва сенатор сўровига жавоб хати, сўров кимнинг номига юборилган бўлса айнан ўша мансабдор шахс томонидан имзоланиши тўғрисидаги мажбурий нормани жорий қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 20 январ куни парламент назоратининг таъсирчанлигини кучайтириш бўйича ўзининг бир қатор таклифларини билдириб, депутат сўровига раҳбарнинг ўзи эмас, балки унинг ўринбосари, ҳатто бошқарма бошлиқлари жавоб қайтараётганлигини, бундай салбий ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, парламент ва депутат сўровига вазирлик ва идоралар биринчи раҳбарларининг шахсан ўзлари жавоб бериши шартлигини қонунда белгилашни таклиф қилган эди. 

Қизиғи, айни шу кунларда Россия Давлат Думасида ҳам депутат сўрови билан боғлиқ масала кўриб чиқилаётган экан. Унга кўра, бундан буён депутатнинг ҳар бир сўрови Думанинг расмий сайтига жойлаштириб борилади. 

Бу албатта бир томондан, депутат фаолиятининг шаффофлигини таъминласа, иккинчи томондан депутат кимнинг манфаатларига хизмат қилаётганлигини билиб олиш имконини беради. 

Ўйлайманки яқин истиқболда бизда ҳам бундай амалиётни йўлга қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

Бу йилги тест синовлари ўтказилиш тартиби белгиланди

«iHalalexpo 2020» виртуал тарзда бўлиб ўтади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Депутатлар Тошкентнинг кенгайишига қарши чиқди

1121 15:55 19.09.2020

Давлатдан ҳафсаласи пир бўлган қирғиз депутат ваколатини топширди

1288 13:15 18.07.2020

Депутат: “Бу даврни "энг кўп уйлар бузилган давр", деб эсласалар керак...

1545 10:49 03.07.2020

«Миллий тикланиш» партияси раиси Имом Бухорий қадами етган масжидда намоз ўқиди

1941 17:56 18.06.2020

Қирғиз депутати боғчалар рус тилида эканига қарши чиқди

611 18:30 10.06.2020
« Орқага