Янгиликлар

Депутатлар «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайтариб юборди

454

Олий Мажлиснинг айни пайтда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонуннинг асосий мақсади — иқтисодиётнинг янги тармоғи ҳисобланувчи ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда бугунги кунга қадар атом энергияси масалаларни тартибга солувчи махсус қонун ишлаб чиқилмаган. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати маълум қилди.

Қонуннинг асосий вазифаси атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашдан, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, атроф-муҳитни радиациявий таъсирдан ҳимоя қилишдан, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этишдан иборатдир.

Муҳокамалар давомида депутатлар, қонун лойиҳасида кўплаб қарама-қаршиликлар ва аниқлик киритилиши лозим бўлган нормалар (шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганиш) борлигига эътироз билдиришди. Уларнинг ҳисоблашича, ҳужжатда соҳада жамоатчилик назоратининг аниқ механизмларига ойдинлик киритиш лозим.

Парламент аъзолари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул қўмитасига қайта ишлаш учун юбориш ҳақида қарор қабул қилдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Инсон тараққиёти индекси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

709 16:00 10.12.2019

ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ довонида қор

189 11:44 06.12.2019

Афғонистонда зилзила содир бўлди 

506 12:30 03.12.2019

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергиясини импорт қилишга қарор қилди

730 09:37 30.11.2019

Ўзбекистон дунёнинг хавфсиз давлатлари сирасига киритилди

576 14:00 28.11.2019

Имомларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмига эътибор қаратилмоқда

2099 14:00 21.11.2019
« Орқага