Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Deutsche Welle: миллати араб бўлган ходимлар ишдан бўшатилмоқда

1604

Анадолу ахборот агентлиги хабарига кўра фаластинлик иккита мухбир антисемит изоҳлари боис Германиянинг "Deutsche Welle" телерадиокомпаниясидан ишдан бўшатилган.

Бу биринчи маротаба юз бераётгани йўқ, DW бир ҳафта олдин ҳам беш араб ходимини ишдан бўшатган эди.

Немис ОАВлари хабарларига кўра, Заҳи Алавий ва Ёсир Абу Муайликнинг ишдан бўшатилиши 2014 йилда ижтимоий тармоқларда Исроил давлатига қарши бўлган постлар пайдо бўлганидан кейин содир бўлган.

2014 йилда Алавий ва Абу Муайликнинг фейсбукдаги постларида Исроилнинг қамалдаги Ғазо секторига ҳужуми қораланган. 

Алавий 2014 йил июлда фейсбук саҳифасида: “Террорчи Исроил давлати фаластинликларга қилаётган иш – бу такрорий Холокостдир” дея пост қолдирган.

Ўтган ҳафта Deutsche Welle икки ойлик кузатувдан сўнг 5 нафар DW араб хизмати ходимини антисемитизм туфайли ишдан ҳайдаганини эълон қилган эди. 

Ушбу ташкилот узоқ вақтдан бери Исроил-Фаластин можаросини нохолис ёритгани учун танқидларга учраган.

Аммо Deutsche Welle раҳбарияти Германия Иккинчи Жаҳон уруши пайтида яҳудийларга қарши фашистларнинг жиноятлари туфайли алоҳида масъулиятни ўз зиммасига олишини маълум қилган.

Ўтган йили DW таҳририяти ходимларга янги ахборот қўлланмасини юборди, бу Исроилга нисбатан танқидий ахборотларини янада чеклайди ва янги баёнотга кўра, у энди антисемитизмга, Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқига кўпроқ эътибор қаратган ҳолда ўз ахлоқ кодексини кескинлаштиришни режалаштирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ёшларимизда миллатимизни дунё тараққиётининг чўққисида кўришни истайдиганлари бор

1290 19:00 17.07.2021

Ўзбек тили мавқеини кўтариш мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

1588 19:30 31.12.2020

Рус академиги: Яланғочланиш – миллат учун бомбадир!

4735 07:41 02.09.2020

Имтиҳонлар қаршисидаги миллат

1372 16:30 02.05.2020

Қиморли акция ва телешоулар васвасаси: Миллатни қаёққа етаклаяпмиз?

4460 02:18 11.01.2020
« Орқага