Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

Дил аро ёдинг мужассам...

756

Дил аро ёдинг мужассам, тилда номинг барқарор.
Билганимки бу жаҳонда, Ҳақ, ҳақиқат сенда бор.

Бу куна етгунча олам, қанча қурбон кўрмади.
Қисми Ҳақсиз. қисми Бут дер, Қисми бўлди сенга зор.

Бу замон кўзи очиқлар, ёд олар келган китобинг.
Кимга шайтон бўлди устоз, бош эгишга этди ор.

Шукр этиб умрин савобга ўраса ким кенг жаҳон.
Пул-у мансаб, ҳар не топган нобакорга бўлди тор.

Ки Яратган сен билурсан, ҳамма кўнгил истагин.
Ким юракдан Сенга ошиқ, кимдадур соҳта шиор.

Ҳаммаси сендан келар, дарё, ҳосил, ҳам сабр.
Шодлик, армон-у алам, ташқин-у, ёмғир-у қор.

Қай одамнинг кўнглини, этди-ки жинлар макон.
Тоатингдан тинмаган зотларингдан хўп безор.

Мен Нуриддин Зиё сўраб, тут мани қаттиқ қўлим.
Жаннатингга кел де чорла, ҳуснинг оч ул кунда ёр.

Нуриддин Зиё

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда  сайлов якунлари:  қайси партия олдинда?

71 07:50 21.09.2021

Олмаотадаги отишма: уй эгаси суд ижрочиларини отиб ташлади

394 07:08 21.09.2021

Алвидо, Ватан! Қўқон воқеалари

1307 22:07 20.09.2021

Европа давлатлари суриялик ҳарбий жиноятчининг яширинишига ёрдам берган

768 20:00 20.09.2021

Бадр жанги номи берилган масжид

668 19:05 20.09.2021

Турк – арман муносабатлари: «Арманистон ижобий қадамлар ташлаши керак...»

335 18:00 20.09.2021
« Орқага