Янгиликлар

Дилором Тошмуҳаммедова: «Болалар виртуал олам таъсирига ҳаддан ортиқ берилган»

466

Ёшлар Иттифоқи марказий кенгашида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан интернет тармоғининг оила мустаҳкамлигига, болалар онгига таъсирини ўрганиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда марказ раҳбари Дилором Тошмуҳаммедова оилаларда интернет тармоғининг ўрнини аниқлаш юзасидан ўтказилган тадқиқот натижаларини маълум қилди.

«Ўзбекистонда 10 фоиз болалар виртуал олам таъсирига ҳаддан ортиқ берилиб кетишган. Бу рақам катта бўлмаса-да, кейинчалик ошиб кетиш эҳтимоли анча юқори. 
Бу рақамлар қатъий чоралар кўришни талаб қиляпти. Катталар томонидан телефонга тарбия воситаси сифатида қаралмоқда. Натижада, 5-6 яшар болалар нафақат телефон қурилмаларидан бемалол фойдаланишяпти, балки ижтимоий тармоққа кириб онлайн суҳбатлар ўтказишяпти», - деди Тошмуҳаммедова.

«Мутахассисларимиз томонидан олиб борилган социологик тадқиқотларга кўра, Ўзбекистонда 23 млн нафар фуқаро интернет фойдаланувчиси ҳисобланади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, айни вақтда ижтимоий тармоқ мессенжерлари орасида видео шаклидагилари кўпроқ зарар келтирмоқда. Улар орасида Youtube  порно тасвирларни тарқатишда асосий ўринни эгаллаб турибди», дейди марказнинг илмий гуруҳ аъзоси Фурқат Олимов.

Таҳририятдан. Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда, зарарли беҳаё, бузуқ маълумотлар ҳам кенг тарқалгандир. Балоғат ёшидаги ўсмирларнинг интернетдан фойдаланишини тўғри тартибга қўйиб, уларни доимий равишда кузатиб бориш керак. Бундай ҳолатларда болаларни эътибордан четда қолдирмаслик керак. Улар фойдаланадиган компютер, телефон жиҳозлари доимий равишда кузатиб борилиши керак. Чунки бола кўча-куйда ўртоқларидан ёки бирон танишларидан ҳам турли беҳаё сайтларни ўрганиб, шуларга кириб фойдаланиши мумкин. Боланинг интернет ёки компютерда ўйнайдиган ўйинлари зеҳнни чархлайдиган, одоб ахлоққа тарғиб қиладиган бўлиши керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон – Афғонистон: пандемияга қарамай, товар айланмаси ошди

216 22:00 25.09.2020

Россия ва Хитойдан вакцина сотиб олинади

489 19:40 25.09.2020

Тожик - ўзбек чегараси қачон очилади?

391 20:50 24.09.2020

Ўзбекистонлик муҳожир Каменск чодир лагерида вафот этди

564 18:15 24.09.2020

Маршал Абдул Рашид Дўстум: "Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг!"

1352 16:40 24.09.2020

Россиядаги юртдошларимиз махсус автобусларда Ўзбекистонга олиб келинади

147 10:40 24.09.2020
« Орқага