Янгиликлар

Дима Қаюмнинг янги кутубхонасига рамзий ғишт қўйилди

618

Хабарингиз бўлса, “Фейсбук” ижтимоий тармоғида Дима Қаюм номи билан халққа танилган тадбиркор, маърифат тарғиботчиси риштонлик Дилшод Болтабоев томонидан 2017 йилда асос солинган “Рошидоний” халқ кутубхонаси биноси Риштон туманида амалга оширилаётган реконструкция ва ободонлаштириш ишлари муносабати билан бузиб ташланган эди.

Шундан сўнг Д.Болтабоевнинг жорий йилнинг сентябрь ойида туманидаги янги қурилаётган бозор ҳудудида халқ кутубхонаси ва бук-кафе қуриш учун ер ажратиш тўғрисидаги мурожаати туман ҳокимлиги томонидан қаноатлантирилиб, маъқулланган ва тегишли қарор билан қаноатлантирилиб, янги лойиҳа бўйича енгил конструкцияли кутубхона биноси учун катта йўл бўйидаги аҳоли гавжум жойдан 56 м.кв. ер майдони ажратилди.

Дима Қаюмнинг бизга маълум қилишича, кеча мазкур иншоотга рамзий ғишт қўйилган. Кеча бўлиб ўтган маросимда Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Иқбол Мирзо қатнашган.

“Раҳбарларимиз бизнинг илтимос ва таклифларимизни инобатга олиб, лойиҳа учун махсус жой ажратилган эди. Мана, кеча кутубхонамизга рамзий ғишт қўйдик. Бунга кўпчиликнинг ёрдами тегмоқда. Шу лойиҳани қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам берган туманимиз ҳокими С.Солиев, сенатор Иқбол Мирзо, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ва халқ кутубхонасига китоблар совға қилган маърифатли юртдошларимизнинг алоҳида ҳиссаси бор. Насиб қилса, иншоот туманимиз аҳолиси, айниқса китобсеварларимиз учун катта совға бўлади”, дейди тадбиркор Д.Болтабоев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега «ҳамма» Дима Қаюмга қарши?!

1887 11:01 18.10.2019

Дима Қаюмга ким ҳужум қилди?

4607 14:12 16.10.2019

Ижтимоий тадбиркор Дима Қаюм халққа мурожаат қилди

1679 09:30 09.01.2018
« Орқага