Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Дин ҳиссиёт билан эмас, ақл билан олинади!

577

Набий алайҳиссалом бир куни масжидга кирдилар. Икки устуннинг орасида арқон тортилган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:

– Бу нима?

Саҳобалар:

– Бу Зайнаб учун. Кечасида намоз ўқийди. Дангасалиги тутиб қолса ёки чарчаса уни ушлайди, дейишди. 

Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

– Уни ечиб ташланглар. Сиздан бировингиз намозни тетиклик ҳолида ўқисин. Агар дангасалиги тутса ёки чарчаса, ўтирсин! – дедилар.

Шак йўқки, онамиз Зайнаб розияллоҳу анҳо тунги намозга ошиқ эдилар. Ҳатто чарчаб қолсалар ҳам уни қўймас эдилар. Аммо соҳиби шариат саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга бу ҳадислари билан Аллоҳ таолонинг: “Аллоҳ сизга енгилликни истайди, оғирликни истамайди” деган оятини англатяптилар. 

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизни намоз бўладими, рўза бўладими, садақа бўладими, бошқа бир яхшилик бўладими, қўлдан келганича машаққатсиз, нафсимизга зарар бермасдан, очиқ қалб билан қилишимизни истаяптилар.

Тўғри, биз бутун умримизни саждадан бош кўтармасдан ўтказсак ҳам, Аллоҳнинг ҳақини адо қила олмаймиз. Гарчи бутун умр рўза тутсак ҳам, бу Аллоҳнинг наздида оз ҳисобланади. Аммо Аллоҳ таоло бизга енгиллик беришни истади. Қийинчиликда бўлишимизни хоҳламади. Динимиздаги рухсатлар Унинг раҳматидир. Биз уни тутишимизни яхши кўради. 

Мусофир киши рамазонда рўза тутиш ва тутмасликда ихтиёрлидир. Саҳобалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Рамазонда ғазот қилишди. Муддат сафар муддати эди. Уларнинг баъзиси рўза тутишни ихтиёр қилди. Баъзиси тутмасликни танлади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам рўза тутганни мақтамадилар, тутмаганни ёмонламадилар. Ишни уларнинг ўзига қолдирдилар. Уларга ўз ишини, ўз тоқатини ва ўз сабрини ҳисобини олишга имкон бердилар. Аммо бошқа муносабат билан: “Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас”, деган эдилар.

Шунингдек, Аллоҳ таоло мусофирга намозни қаср қилиб ўқишни буюрди. Бу унинг бандаларига ҳадяси ва раҳмати эди. 

Бу гаплардан мақсад шуки, бу дин ҳиссиёт билан эмас, ақл билан олинади. Шифокор бир кишига Рамазонда рўза тутиш сенинг ҳаётинг учун хавфли деса, у рўза тутмаслиги лозим. Агар унинг касаллиги тузаладиган бўлса, қазосини тутиб беради. Агар унинг касаллиги тузалмайдиган бўлса, Аллоҳ унга меҳрибондир. Унга фидя беришни машруъ қилгандир!

“Ўзингизни ўлдирманг. Албатта Аллоҳ сизга раҳмлидир!”.

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: мусулмонларга қарши қаратилган қонун маъқулланди

563 08:27 25.01.2021

Ҳадис илми: Ровий ўз ривоятига хилоф амал қилганда амали олиниши

163 22:00 24.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (4-қисм)

338 21:30 24.01.2021

Етимнинг шафоати

790 21:00 24.01.2021

Муовия ибн Аби Суфён билан

493 20:35 24.01.2021

Абу Муслим ал-Хавлоний – халифалар ҳурмат қилган зот

266 20:00 24.01.2021
« Орқага