Янгиликлар

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олинди

4214

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан ишдан олинган.

Айни вақтда ким қўмитага янги раис этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 апрель куни 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланганди.

Бундан ташқари, ўшанда Музаффар Комилов ҳамда Нурийман Абдулҳасан раиснинг янги ўринбосарлари этиб тайинланди.

Нуриймон Абдулҳасан Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил марказига директорлик қилган. У 1994 йилда Тошкент ислом институтини (олий маъҳад), 1997 йилда Миср Ал Азҳар университетини тамомлаган бўлиб, илгари Дин ишлари бўйича қўмита, президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизматида ва Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия президентининг узлуксиз ишлайдиган кутубхонаси

176 15:24 18.02.2020

Банк пластик карточка олиш учун бир сутка етмайдими?.. 

386 14:40 18.02.2020

Коронавирус карантинидан сўнг фуқаролар уйига кузатилди

342 14:00 18.02.2020

1 апрелдан айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади

603 10:20 18.02.2020

Президент айрим фаолият турларини лицензиялашдан чиқариш кераклигини айтди

647 22:40 17.02.2020

Ўзбекистонда бир хил нархда савдо қилувчи дўконлар очилади

639 21:40 17.02.2020
« Орқага