Янгиликлар

Дин ишлари бўйича қўмита​ неча киши Ҳайит намози ўқигани ва қанча эҳсон пуллари тушганини маълум қилди

5259

Бугун 2019 йилнинг 11август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Миллий матбуот марказида брифинг ўтказилди.

Брифингда бугун юртимиз масжидларида ўқилган Ҳайит намози тўғрисида расмий маълумот берилди. Маълум қилинишича, ҳайит намози бўйича:

Бугун, соат тонгги 05:35 дақиқадан то 06:25 дақиқагача бўлган белгиланган вақтларда Республикамиз минтақалари кесимида Ийд ал-Адҳо – Қурбон ҳайити намози адо этилди. Республикада фаолият кўрсатаётган 2063 та масжидлардан 1985 тасида 2 миллион 239 минг 505 нафар фуқароларимиз ҳайит намозини ўқидилар. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 184 та, Фарғона вилоятида 189 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 103 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 109 та, Самарқанд вилоятида 271 та, Бухоро вилоятида 101 та, Навоий вилоятида 70 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидларда адо этилди.

Тошкент шаҳрида 103 та масжидда 465 минг нафар ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 минг нафар, “Минор” масжидида 16 минг 300 нафар, Шайх Зайниддин масжидида 31 минг 200 нафар, “Сузук ота”масжидида 5 минг 800 нафар ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжидида 5 минг нафардан ортиқ фуқароларимиз жам бўлдилар.

Хавфсизликни таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жумладан, 22 минг 450 нафардан зиёд ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилган.

Барча катта масжидларга тез тиббий ёрдам машиналар бириктирилди (1150 дан ортиқ тез ёрдам машина, 1985 та тиббиёт пункти) ва аҳолидан ҳеч қандай шикоятлар бўлмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига шу бугун, Ҳайит байрами куни дастлабки маълумотларга кўра, 5 млрд. 990 млн. 217 минг сўмдан зиёд маблағ келиб тушди.

Бу йил “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан янгилик акцияси амалга оширилмоқда. Бугун соат 11.00 гача Фонд томонидан 15 тонна 410 кг. яъни, 739 млн. 680 минг сўмлик гўшт маҳсулоти тарқатилди.

Шу ўринда маълумот учун:

Бугунги кунда Ислом арконларидан саналмиш Ҳаж ибодатини адо этиш учун кузатилган 7200 нафар Ўзбекистонлик зиёратчиларимиз соғ-саломат.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дин ишлари бўйича қўмитанинг янги низоми тасдиқланди

1714 18:47 25.11.2019

Бағрикенглик ҳафталиги бошланди

182 19:46 11.11.2019

«Холис фикр» қанчалар холис..?

1105 15:24 27.10.2019

Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг!

2776 15:00 26.10.2019

Умра зиёрати нархлари маълум қилинди

3997 15:57 08.10.2019

«Умра 2019» мавсуми бошланмоқда

1570 15:32 08.10.2019
« Орқага