Дин ишлари бўйича қўмита раиси ишдан олинди

13:43 18.04.2018 4228

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ишдан олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Айни пайтда мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Йиғилиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади. 

Қўмита раисининг ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев ҳам катта эҳтимол билан ишдан олинган. Ҳар ҳолда қўмитанинг расмий сайтида бу лавозим вакант сифатида қайд этилган. Унинг айнан қачон вазифасидан озод этилгани ҳозирча маълум эмас.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!