Дин ишлари бўйича қўмита ва Мадина Ислом университети талабалари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

15:00 05.08.2018 2921

Ислом арконларининг охиргиси бўлган ҳаж, турли юртлардан келган мусулмонларни бир ерга жамлайдиган буюк ибодатдир. Шу кунларда минглаб юртдошларимиз Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара шаҳарларида ибодат билан машғул эканлар, ҳаж зиёрати учун келган Ватанимиз аҳли илмлари ушбу фурсатдан фойдаланиб, илмий-маърифий соҳаларда халқимиз келажаги учун фойдали лойиҳалар устида изланишлар олиб бормоқда, турли юртлардан келган уламолар билан илмий учрашувлар ўтказиб, тажриба алмашмоқда.

Илмий-маърифий лойиҳалардан бири ўлароқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мадина Ислом университети талабалари билан биргаликда Макка ва Мадина шаҳарларидаги кутубхоналар ва музейларда сақланаётган Мовароуннаҳр уламолари асарлари ва қўлёзмаларидан нусхалар кўчириб, бу буюк илмий меросни юртимизга қайтариш дастурини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Лойиҳани амалга оширишда Мадина ислом университетидаги ўзбекистонлик талабалар бўйича масъул Маҳмуд Усмонов билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари Мадина Ислом университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!