Таҳлил

Дин ишлари бўйича қўмита: Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт

3595

Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга таъсир этмай қолмаяпти. 

Дин ишлари бўйича қўмита: "Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир". 

Диний таълимот ўта нозик ва хассос бўлгани туфайли муайян дин номидан ва унинг моҳияти ҳақида фақатгина мутахассислар муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқариши келтириб ўтилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Матбуот анжуманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимининг микрофони ўчиб қолди

1734 17:40 14.02.2020

Ёнғин бартараф этилди

511 21:49 08.02.2020

«Малика»даги соқол олиш амалиёти жуда ёмон ва шармандали иш эди» 

4548 11:00 31.01.2020

АҚШ Давлат департаменти нега Ўзбекистонни Махсус назорат рўйхатида қолдирди?

1873 17:30 30.12.2019

Ўзбекистонда 2019 йилнинг ўзида 10 та масжид ҳамда 8 та черков очилди

1141 14:00 30.12.2019

Дин ишлари бўйича қўмитанинг янги низоми тасдиқланди

1904 18:47 25.11.2019
« Орқага