Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

3670

Аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига Тошбоев Содиқ Доноқулович тайинланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Содиқ Тошбоев 1978 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Г.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Академияси Тошкент филиалини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи, сиёсатшунос ва тизимли таҳлилчи. У 2001-2002 йилларда «Ўзагросуғурта» Самарқанд филиали етакчи мутахассиси, 2004-2018 йилларда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси бўлган.

У 2018 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Адлия вазирлиги масъул ходими: “Масжидлар очиш учун...”

1121 16:25 29.04.2021

Республикамиздаги диний ташкилотлар сони маълум қилинди

505 14:43 21.04.2021

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов лавозимидан озод этилди

2353 13:25 08.04.2021

«Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиш муддати айтилди 

1457 12:30 08.04.2021

Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади

309 08:00 15.03.2021
« Орқага