Мен қадимчиман. Динимнинг (солиҳ салафларидан келган) қадим таълимотлари ва ҳукмларинигина тан оламан. Қадим тушунчаларга кириб қолган янги (бидъат)ларни ундан тозалайман. Бидъатлардан тозаланган қадим диним ҳар макону ҳар замонда татбиққа қобил эканига иймон келтирганман. Бинобарин у бу ҳолида замон чақириқларига жавоб бера олади, замонавий тараққиёт билан бирга қадам ташлай олади. Буни ҳар ерда исботлай оламан.
Диним мукаммал. Унинг қадим таълимотлари Қиёматга қадар коинот саодати гаровидир. Бу йўлда у бошқа таълимот ва мафкураларга муҳтож эмас. Унинг низомини Яратганнинг ўзи яралганларга уйғун тарзда тузиб берган.
Шундай экан, мен бу қадим (Одам алайҳиссаломдан бошланган) динимнинг таълимотларини ҳар нарсадан устун кўраман. Унга кириб келадиган ёт янгилик (жадид)ларга қарши тураман.
Шу сабаб мен қадимчиман!
Мубашшир Аҳмад