Ислом

Динда таниш-билиш кетмайди

1511

Аср имоми бўлмиш Анваршоҳ Кашмирий раҳимаҳуллоҳ "Файзул-борий" китобининг 1/163-саҳифасида қуйидагини келтирган.  

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинишича, у зот фақирликда кун кечирганлар. Инсонлар у зотга кўплаб ҳадялар беришар, аммо, у зот ушбу ҳадяларни сақламас, тезда уларни ўз ҳақлиларига тарқатиб юборар эдилар. У зотда улкан имкониятлар бўлгани билан молларини фақир-мискинларга тарқатар ва ўзи эса қийинчилик ҳолатида кун кечирар эдилар.

Шогирдларидан бири бўлмиш Ибн Абдулҳакам ўзига тўқ инсон бўлиб, устозига жуда кўп хизматлар қилар эди. 

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг ёшлари эллик тўртга кириб, кексайиб қолган,  охират тадориги сезилиб қолганида одамлар у зотдан: 

– Сиздан сўнг фатвога ким ҳақли,  кимдан фатво сўраймиз? Ким дарс беради? – дея сўрашди. 

Ибн Абдулҳакам у зот олдида турар, имом Шофеъий ўз ўрнига диний бошлиқ қилиб уни тайинланишини умид қилар эди.

Аммо иш ундай бўлмади. Имом Шофеъий ишни ўз аҳлига топшириб: 

– Мендан сўнг дарс ва фатво ҳалқаси соҳиби Исмоил ибн Яҳё Музаний бўлади, – деб айтдилар.

Бу зот имом Абу Жаъфар Тоҳовий раҳимаҳуллоҳнинг тоғаси бўлади. 

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ ҳаёти муддатида унга жуда кўплаб яхшиликлар қилган Ибн Абдулҳакамнинг унга қилган хайриятларига қараб иш қилмадилар.

Шайх Муҳаммад Ҳорун Муҳиббур Роҳман. "Ал-фатҳур-раббоний".

Динда таниш-билиш кетмайди. Росих уламолар диний ишларни уларга манфаати тегаётган таниш билишларига эмас, ўша ишга энг муносибига топширишар эди.

Зотан, ишлар ўз мутахассисига топширилмаса қиёматни кутаверинг.

Суннатуллоҳ  Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лаззатлардан бири... тунда!

1473 21:00 19.02.2020

“Қачон мартабангиз кўтарилади?”

813 10:27 10.02.2020

Абу Ҳанифанинг  васияти

1794 22:20 08.02.2020

Олимлар бир бирини шундай қадрлар эдилар... 

968 19:40 06.02.2020

Овқатланишдан ҳам вақтини қизғанган олим...

1139 08:25 06.02.2020

“Биз мот қилиш учун тортишмаганмиз...”

1190 13:40 05.02.2020
« Орқага