Чеченистон муфтийси Салоҳ Межиев Германиянинг ARTE телеканалига берган интервьюсида Европа сиёсатчилари ва аҳолисини мусулмонлар, насронийлар ва бошқа диндагиларни таҳқирлашни бас қилишга чақирди.
Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар низоларни келтириб чиқаради ва одамларнинг ўйламай ҳаракат қилишига туртки беради.
Салоҳ Межиевнинг сўзларига кўра, Францияда мусулмонларга озор берилиши, жумладан, Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатурада тасвирланиши чеченистонликларни чуқур қайғуга солди. У ислом дини бошқа дин вакилларини ҳақоратлашни тақиқлашини ва улар билан тинч-тотув яшашга чақиришини, айни пайтда мусулмонлар ўз динини ҳимоялаши зарурлигини айтди.
Сўз эркинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарар экан, Чеченистон муфтийси бу эркинлик динларни таҳқирлай бошлаши билан тугатишини таъкидлади.