Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: ит уриштириш мумкинми?

1298

(150-қисм 151-қисм 152-қисм 153-қисм 154-қисм 155-қисм 156-қисм)

САВОЛ: Ит уриштириш, унга пул тикиш, урушқоқ итларни етиштириб сотиш мумкинми? Ахир борлиқдаги ҳамма нарса инсон учун яратилган­ку?

ЖАВОБ: Албатта, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани инсон учун яратган. Аммо айни пайтда, ҳар бир нарсанинг яратилиш ҳикмати баён этилган ва улардан соф табиатли инсоннинг эҳтиёжларига кўра, шариат чегарасида фойдаланиш ҳам белгилаб қўйилган.

Итнинг вазифаси қўриқчиликдир, ит уриштириш учун яратилмаган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларни бир­бирига қарши киш­кишлаш, уриштиришдан қайтарганлар (Имом Абу Довуд). Шунингдек, хўроз, қўчқор уриштириш ҳам шу тақиқ доирасига киради. Ҳайвонларни уришадиган қилиб етиштириш ва уни олди­сотди қилиш ҳалол бўлмайди. Урушаётган ҳайвонларнинг ютиши учун пул тикиш эса айни қимордир.

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

«Azon kitoblari» нашриёти

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: қабристонга келтирилган таомларни ейиш ҳақида

1026 20:05 27.04.2022

Динимни ўрганаман: хом гўштни ейиш мумкинми?

2135 20:35 25.04.2022

Динимни ўрганаман: устоз қарғаса нима бўлади?

1670 20:00 24.04.2022

Динимни ўрганаман: «Нор» қўшимчали исмлар ҳақида

3856 20:10 23.04.2022

Динимни ўрганаман: кампир номаҳрам чолнинг кийимини тўғирлаб қўйиши мумкинми?

1700 20:05 22.04.2022
« Орқага