САВОЛ: Республикамизнинг чегара ҳудудларидаги қишлоқлардан бирида яшаймиз. Кейинги пайтларда (асосан, ёш келинқизлар) уйларида кир ювиб, мағзавасини кўчага оқизадиганлар кўпайиб қолди. Ёши катталар, онахонларнинг насиҳати ҳам уларга таъсир қилмаяпти. Кўчага мағзава оқизишнинг динимиздаги ҳукмини айтиб берсангиз, зора одамлар бу номаъқул ишларини ташлашса.
ЖАВОБ: Динимиз ўзимизни ҳам покиза юришга, яшаётган жойларимизни ҳам доим тоза, озода тутишга буюради. Мусулмонларнинг тураржойи, кўчалари, майдонлари, ишхоналари, таълим муассасалари, масжидлар, нақлиёт воситалари, дам олиш жойлари, ҳаммаҳаммаси пок бўлиши талаб қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳовли ва уйжойларингизни озода тутинглар”, деб буюрганлар (Имом Термизий ривояти). “Поклик имондандир”, дея умматларини покликка чорлаганлар. Ушбу набавий тавсияларга отабоболаримиз амал қилиб, уйжойларини, кўча ва гузарларини покиза ва обод сақлаб келганлар. Биз ҳам шу хайрли анъанани давом эттирмоғимиз лозим. Токи бошқалар бу ерда мусулмонлар яшар экан, десин. Кўчага турли ювинди ва чиқиндиларни ташлаш мусулмон фарзандига мутлақо ёт ишдир. Валлоҳу аълам.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди
«Azon kitoblari» нашриёти