Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: «Мақоми Иброҳим», «Ҳижри Исмоил» ҳақида маълумот

2315

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм)

САВОЛ: Масжидул Ҳаромдаги “Мақоми Иброҳим”, “Ҳижри Исмоил” ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: “Мақоми Иброҳим” ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом турган жой деганидир. Истилоҳда Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбани қураётганларида дуо қилган ўринга “Мақоми Иброҳим” дейилади. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Эсланг: Байт (Каъба)ни одамлар учун зиёратгоҳ ва хавфсиз жой қилиб қўйдик. “Иброҳим мақоми”ни намозгоҳ қилиб олинглар!..» (Бақара, 125). Ҳозир Каъба ёнидаги Мақоми Иброҳимга Иброҳим алайҳиссалом оёқ  излари рамзий акс эттирилган бир тош жойлаштириб қўйилган.

Каъбатуллоҳ тавофида Ҳажарул асвад (Қора тош)дан кейин келадиган бурчакдан бошлаб ярим доира шаклида қалин, пастак девор билан ўралган жой “Хатийм” дейилади. Бунга сабаб ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом Каъбани қурган пайтларида шу жой ҳам Каъба ичида бўлган. Замонлар ўтиши билан, Пайғамбаримиз ўттиз беш ёшга тўлган йиллари маккаликлар Каъбани қайтадан қурмоқчи бўлишади ва қурилишга фақат ҳалол йўл билан топилган молдан сарфлашга келишадилар. Бироқ ҳалол маблағлари Каъбани эски ҳолидек катта қилиб қуришга етмайди. Шунда уни ихчамроқ қилиб қуришади­да, Каъбадан эканини билдириш мақсадида очиқ қолган жойни ҳам ярим девор тиклаб, ўраб қўйишади. Бу ҳақда Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан бундай ривоят қилинади. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Хатийм ҳақида сўраб: “У Каъбаданми?” десам, у зот: “Ҳа”, дедилар. Мен: “Унда нима учун Каъбага қўшиб юборишмаган?” десам, у зот: “Қавмингнинг (яъни, Қураишнинг) маблағи етмай қолган…”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти). Шунинг учун доимо Хатиймни ҳам қўшиб тавоф қилинади.

Ана шу жой “Ҳижри Исмоил” деб ҳам номланади. Чунки ўз даврида ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил ва аёли Ҳожарни Каъбатуллоҳ ёнида қолдириб кетаётганларида улар учун дарахт шох­шаббаларидан бир капа ясаб берганлари ривоят қилинган.

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

 

script async src=httpstelegram.orgjstelegram-widget.js18 data-telegram-post=Azonkitoblari1011 data-width=100%script
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: қабристонга келтирилган таомларни ейиш ҳақида

1951 20:05 27.04.2022

Динимни ўрганаман: ит уриштириш мумкинми?

2016 20:05 26.04.2022

Динимни ўрганаман: хом гўштни ейиш мумкинми?

3104 20:35 25.04.2022

Динимни ўрганаман: устоз қарғаса нима бўлади?

2458 20:00 24.04.2022

Динимни ўрганаман: «Нор» қўшимчали исмлар ҳақида

4624 20:10 23.04.2022

Динимни ўрганаман: кампир номаҳрам чолнинг кийимини тўғирлаб қўйиши мумкинми?

2578 20:05 22.04.2022
« Орқага