Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: марҳумнинг қарзини ким тўлайди?

1757

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм)

САВОЛ: Бир киши вафот этса, яқинларидан бири унинг қарзларини бўйнига олганидан кейин жаноза намози ўқилади. Яқинда бир қўшним вафот этди.   Қарз берган одам гувоҳлар билан қарзини сўраб келганда, марҳумнинг ўғли отам бизга бу ҳақда ҳеч нарса демаган, деб туриб олди. Шариатимизда улар қилган иш тўғрими?

ЖАВОБ: Динимизда киши оламдан ўтса, ундан қолган мулкни кафани ва дафн этишга, кейин олган қарзларини тўлашга сарфлаш белгилаб қўйилган. Сўнг ортгани меросхўрлар орасида тақсимланади (“Фатовойи Оламгирия”). Жаноза олдидан сўралганда, марҳумнинг қарзларини зиммасига олган яқини қарзини ўз ёнидан тўламайди. Ҳатто у марҳумнинг фарзанди бўлса ҳам. У ўлганнинг қарзи қолдирган молидан тўланишига масъул бўлади, холос. Шундай экан, вафот этган кишидан қолган мол дафн харажатларидан ортмай, қарзини тўлашга етмаса, яқинлари унинг қарзини ўз ёнидан тўлашга мажбур эмас. Агар тўласалар, бу улар учун фазл ва марҳум учун енгиллик бўлади.

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

334 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

541 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

752 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

443 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2446 12:50 30.11.2022
« Орқага