(40-қисм 41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм)
САВОЛ: Пешинни унутиб таҳоратсиз ўқиганини аср намозидан кейин эслаган киши қандай йўл тутади?
ЖАВОБ: Киши таҳоратим бор деб, пешин намозини ўқигач, аср намозини таҳорат қилиб ўқиганидан кейин пешинни ўқиганида таҳорати бўлмагани эсига тушса, пешиннинг ўзини қайта ўқийди. Зеро, унутиш билан тартиб соқит бўлади. Лекин Арафотда Арафа куни шундай ҳолат юз берса, пешинга қўшиб асрни ҳам қайта ўқийди. Зеро, у ерда ўша куни аср пешинга тобедир (“Оламгирия”, “Муҳит”).
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.