Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: қимизни ичиш мумкинми?

3200

(140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм 146-қисм 147-қисм 148-қисм 149-қисм 150-қисм)

САВОЛ: Қимизни ичиш мумкинми? Кўп ҳолларда уни ичган одамнинг боши айланади. Шу жиҳатдан у маст қилувчи ичимликлар қаторига кирмайдими?

ЖАВОБ: Қимиз биянинг сути бўлиб, у ҳанафий мазҳабимизда ҳалол ичимликдир. Аммо шарти шуки, қимизнинг ранги ва таъми ўзгаргунича (бузилгунича) сақланмаслиги ва унга спирт қўшилмаган бўлиши лозим. Акс ҳолда, у бошни айлантирадиган, маст қиладиган нопок ичимликка айланади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам (хурмо ва узум ширасини сувга аралаштириш билан ҳосил бўлади­ган) набиз шарбатини тайёрлаб, учинчи куни оқшомгача ичардилар, ундан кейин ичмас эдилар ва идишларида қолган бўлса, тўкиб ташлардилар (Имом Муслим ривояти). Зеро, учинчи кундан кейин набизда кўпик пайдо бўла бошлайди, яъни энди у маст қилувчи ичимликка айланади.

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

 

script async src=httpstelegram.orgjstelegram-widget.js18 data-telegram-post=Azonkitoblari1011 data-width=100%script
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: қабристонга келтирилган таомларни ейиш ҳақида

1026 20:05 27.04.2022

Динимни ўрганаман: ит уриштириш мумкинми?

1298 20:05 26.04.2022

Динимни ўрганаман: хом гўштни ейиш мумкинми?

2135 20:35 25.04.2022

Динимни ўрганаман: устоз қарғаса нима бўлади?

1670 20:00 24.04.2022

Динимни ўрганаман: «Нор» қўшимчали исмлар ҳақида

3856 20:10 23.04.2022

Динимни ўрганаман: кампир номаҳрам чолнинг кийимини тўғирлаб қўйиши мумкинми?

1700 20:05 22.04.2022
« Орқага