Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: Шис алайҳиссалом ҳақида

1638

(140-қисм 141-қисм)

САВОЛ: 2016 йилда чоп этилган “Пайғамбарлар тарихи” китобини ўқиб, кўп маълумот олдим. Унда ёзилишича, ҳазрат Шис алайҳиссаломнинг пешонасида пайғамбарлик нури бўлган экан. Менинг саволим шундай: нима учун Шис алайҳиссаломнинг номи Қуръони каримда зикр этилмаган?

ЖАВОБ: Қуръони каримда 25 нафар пайғамбарнинг номи аниқ ва равшан зикр этилган. Бу, улардан бошқа пайғамбар келмаган, дегани эмас. Зеро, инсониятга юборилган кўплаб пайғамбарларнинг номи Қуръонда зикр этилмаган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Биз Сиздан олдин (кўп) пайғамбарларни юборгандирмиз. Улардан Биз Сизга қиссасини айтганимиз ҳам бор, яна улардан Биз Сизга қиссасини айтмаганимиз ҳам бордир...”(Ғофир сураси, 78-оят). Яъни, Аллоҳ таоло Ўзигагина маълум ҳикматга кўра, ҳамма пайғамбарларнинг қиссаларини Қуръони каримда зикр қилмаган. Агар улар ҳақида билишимизни хоҳлаганида, албатта, Китобида зикр қилган бўларди. Валлоҳу аълам.

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: қабристонга келтирилган таомларни ейиш ҳақида

1231 20:05 27.04.2022

Динимни ўрганаман: ит уриштириш мумкинми?

1421 20:05 26.04.2022

Динимни ўрганаман: хом гўштни ейиш мумкинми?

2308 20:35 25.04.2022

Динимни ўрганаман: устоз қарғаса нима бўлади?

1860 20:00 24.04.2022

Динимни ўрганаман: «Нор» қўшимчали исмлар ҳақида

3979 20:10 23.04.2022

Динимни ўрганаман: кампир номаҳрам чолнинг кийимини тўғирлаб қўйиши мумкинми?

1912 20:05 22.04.2022
« Орқага