Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: тақдири азалий ҳақида

1138

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм)

САВОЛ: Аллоҳ ҳар бир инсоннинг умри, тақдирини азалда битиб қўйган. Аммо яқин кишисини йўқотган одам унинг ўлимида ўзини айбдор ҳис қилиб, “агар вақтида эътибор қилганимда, аҳволини жиддий қабул қилганимда, у ўлмасди”, деб ўкиниши мумкинми?

ЖАВОБ: Йўқ, ўзингиз таъкидлаганингиз каби, инсон ҳали туғилмасидан туриб унинг қанча умр кўриши, бахтли ёки бахтсиз бўлиши, қачон ва қаерда ўлиши тақдирига ўзгармас қилиб ёзилади. Ақидамизга кўра, ажал биттадир, яъни касал одамга, гарчи энг малакали шифокорлар жамланиб, бор билимларини ишга солиб муолажа қилсалар ҳам, куни битган бўлса, уни ҳаётда тутиб қола олишмайди. Шундай экан, бу каби фойдасиз ҳиссиётларга берилгандан кўра, эзгу амаллар қилиб, савобини руҳига бағишлаш билан ўтганларимизнинг руҳини шод этсак, марҳумларга шундан манфаат етади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: қабристонга келтирилган таомларни ейиш ҳақида

1399 20:05 27.04.2022

Динимни ўрганаман: ит уриштириш мумкинми?

1577 20:05 26.04.2022

Динимни ўрганаман: хом гўштни ейиш мумкинми?

2460 20:35 25.04.2022

Динимни ўрганаман: устоз қарғаса нима бўлади?

1985 20:00 24.04.2022

Динимни ўрганаман: «Нор» қўшимчали исмлар ҳақида

4096 20:10 23.04.2022

Динимни ўрганаман: кампир номаҳрам чолнинг кийимини тўғирлаб қўйиши мумкинми?

2101 20:05 22.04.2022
« Орқага