Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: Тасбеҳ намози қандай ўқилади?

1481

(1-қисм, 2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм, 6-қисм, 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм 31-қисм 32-қисм 33-қисм 34-қисм 35-қисм)

САВОЛ: Тасбеҳ намозини ўқиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Тасбеҳ намози тўрт ракатли нафл намози бўлиб, уни намоз ўқиш макруҳ бўлмаган исталган пайтда ўқиш мумкин. Адо этилиши тартиби қўийдагича: ният қилиб, “Аллоҳу акбар” дея намоз бошланади. “Сано”дан кейин 15 марта “Субҳоналлоҳи, валҳамду лиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар” ўқилади. Аъузу ва басмала айтилиб, Фотиҳадан кеиин бир зам сура ўқилгач, 10 марта яна ўша тасбеҳ ўқилади. Рукуда 3 бор “Субҳона Роббиял азим”дан Кейин 10 марта, “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” дея туриб, қовмада 10 марта ўша тасбеҳ ўқилади. Саждада 3 бор “Субҳона Роббиял аъло”дан Кейин 10 марта, саждадан туриб, жалса ҳолатида яна 10 марта; иккинчи саждада ҳам 3 марта “Субҳона Роббиял аъло”дан кейин 10 марта ўша тасбеҳ айтилади. Шу тариқа, бу тасбеҳ бир ракатда жами 75 марта ўқилган бўлади. Кейин иккинчи ракатга турилади. “Сано”дан сўнг 15 марта, Фотиҳа ва зам сура ўқилгач, яна 10 марта ўша тасбеҳ айтилади. Рукуда 3 бор “Субҳона Роббиял азим”дан Кейин 10 марта, “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” дея турилиб, қовмада 10 марта ўша тасбеҳ ўқилади. Саждада 3 бор “Субҳона Роббиял аъло”дан Кейин 10 марта, саждадан туриб жалса ҳолатида 10 марта, иккинчи саждада ҳам 3 марта “Субҳона Роббиял аъло”дан Кейин 10 марта ўша тасбеҳ айтилади. Қолган ракатлар ҳам худди шу тартибда ўқилади. Шу тарзда турт ракатда ўқилган тасбеҳлар сони 300 тага етади.

Ибн АБу Саиф Яманий “Ал­Ламаъ” китобида келтиришича, Имом Термизий бундай деган: “Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда “Фотиҳа”дан кейин “Такосур” сурасини ўқийди. Иккинчисида “Аср”ни, учинчисида “Кофирун”, туртинчи ракатда “Ихлос”ни ўқийди”.

Тасбеҳ намозининг фазилати улуғлигига қуйидаги ҳадиси шариф далолат қилади. Жаноби Фахри коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари ҳазрат Аббос розииаллоҳу анҳуга: “Амаки, сизга бир яхшилик қилайинми?” – дедилар ва тасбеҳ намозининг ўқилишини ўргатдилар. Бу намозни ўқиган кишининг аввалги ва кейинги, катта­кичик, ошкора­махфий, билиб­билмай қилган гуноҳларининг барчасини Аллоҳ таоло кечиришини айтдилар ҳамда: “Қодир бўлсангиз, бу намозни ҳар куни бир марта ўқинг. Ҳар куни ўқиёлмасангиз, ҳар жума куни бир марта ўқинг. Бунга кучингиз етмаса, ҳар ойда бир марта ўқинг. Бунга ҳам қодир бўлмасангиз, ҳеч бўлмаганда бир йилда бир марта ўқинг. Буни ҳам бажаролмасангиз, умрингизда бир марта бўлса­да, бу намозни ўқинг”, дедилар (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

(давоми бор)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

293 20:35 17.01.2022

Динимни ўрганаман: ўртада йиғиладиган пулдан закот бериш ҳақида

850 20:05 15.01.2022

Динимни ўрганаман: тижорат моллари нисоби нимадан ҳисобланади?

488 20:05 14.01.2022

Динимни ўрганаман: қўйлардан бериладиган закот ҳақида

830 20:05 13.01.2022

Динимни ўрганаман: тилла тақинчоқлардан закот берилиши ҳақида

986 20:05 12.01.2022

Динимни ўрганаман: ижарага олинган ер ҳосилидан ким ушр беради?

1260 20:05 11.01.2022
« Орқага