(40-қисм 41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм)
САВОЛ: 65 ёшдаман, белимдан оғир тиббий амалиёт ўтказдим. Умуртқам силжиб, белим металл мослама билан маҳкамланган. Ҳозир намозларни ўтирган ҳолда ўқияпман. Шу тўғрими?
ЖАВОБ: Бемор тик туришга кучи етмаса, намозни ўтириб руку ва сажда қилиб ўқийди (“Ҳидоя”). Шунингдек, киши тик турса касалининг ортишидан қўрқса ёки соғайишининг кечикиш хавфи бўлса ёхуд боши аиланса, намозини ўтириб ўқийди (“Табйин”).
Киши бироз муддат туришга қодир бўлса, кучи етганича туриб намоз ўқиши лозим. Мисол учун, бир киши фақат такбири таҳрима айтиш миқдорича тик туришга кучи ётса, у такбири таҳримани тик туриб айтиши шарт. Сўнг намознинг қолган рукнларини ўтириб адо этади. Шамсулаимма Ҳалвоний: “Кимки ундай қилмаса, унинг намози қабул бўлмай қолишидан қўрқаман”, деган (“Хулоса”).
Шунингдек, бир кишига ёки нарсага таяниб тик туришга қодир одам намозни таяниб тик туриб адо этиши керак (“Фатовойи Оламгирия”).
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.