Ислом

«Динингизни қоим қилинг. Дунёингизни Аллоҳга қўйинг!»

1224

"Рамазон вақтида ўзим ёқтирган қорига сомеъ бўлиш учун Қазичилар маҳалласига қатнардим.

Яшаш жойим у ердан анча четда эди. Хатм жуда кеч тугарди. Ўқишни битириб энди ишга кирганман. Топиш-тутишим ҳаминқадар. Таксига чўнтак кўтармайди. Таровеҳни саккиз ракаат, гоҳида тўрт ракаат ўқиб охирги автобусга етиб олиш учун шошилардим. Рамазон ва хатмни шукуҳидан тўлиқ маза қилолмаётганим учун ўкинардим. Бир куни, нима бўлса бўлар деб, хатмни охиригача қолдим.

Ёнимда пулим йўқ.

Масжиддан чиқиб йўл четидан катта йўлга қараб юравердим. Таровеҳдан чиқаётган кишилар бирин-кетин машиналарига ўтириб кетишарди. Машиналар оқимидан сўнгги тургани Дамас экан. Ҳайдовчининг олдига бориб, минг уялиб, "катта йўлгача олиб кетолисми?"- дедим.

"Ўтиринг!" -деган ишорани берди .

Йўл-йўлакай қаерда туришим ва келиб кетишимда бўлаётган қийинчиликларни айтиб бердим. Тасодифни қаранг-ки, дамасчи ҳам қори аканинг мухлиси бўлиб, ҳар куни мени уйим томондан ўтиб келаркан. Аҳволимни билгач, "бундан кейин Рамазонни охиригача хатмга келиб кетишингиз мени зиммамда!" - деди ва мен Рамазонни қолган қисмини ўзим истаганимдек маза қилиб ўтказдим."

Онамнинг доим айтадиган гаплари бор:

"Динингизни қоим қилинг. Дунёингизни Аллоҳга қўйинг!"

Ҳожиаҳмад Умрзоқов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қримда қанча мусулмон бор?

768 16:00 25.05.2020

Исломий ҳайитнинг хусусияти

239 10:50 25.05.2020

Эрон элчиси: Ислом уммати ва Исроил ўртасидаги тўқнашув муқаррар

1378 21:00 22.05.2020

Ким биринчи узр сўраса...

622 14:00 22.05.2020

Исломнинг катта олими оламдан ўтди ёхуд дўстларга ғамгин дил таъзияси

860 13:30 22.05.2020

Фитр садақасини бериш кимларга вожиб?

3323 04:00 20.05.2020
« Орқага