Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний идора оятлари хато ёзилган китоб бўйича изоҳ берди

2921

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда «Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати» номли китобда ёзилган оятлардаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусумонлари идораси мутахассислари текшириш олиб борганлар. Хатоликлар асосан «Бақара» сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар натижасида ўринлари алмашиб кетганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусумонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили, фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этган ҳамда барча мўмин-мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўраган.

Шунингдек, муаллифлардан бири сифатида кўрсатилганган «Эшон Бобохон» масжиди имоми Таваккал домла Кенжаев бу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани ҳамда ушбу китобга домланинг розилигисиз номлари ёзилгани маълум бўлган. Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўраган.
Диний идора томонидан берилган баёнотдан англашиладики, китобда чоп этилган суралардаги хатоларга босмахонадаги техник жараёнда эътиборсизлик туфайли йўл қўйилган. Бундан китобнинг хатолар билан чоп этилишига Дин ишлари бўйича қўмитанинг алоқаси йўқлиги маълум бўлади.

Нашрга тайёрловчилар «Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати» китобини қайтариб олишни ўз зиммасига олишган. Ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри «Чорсу» мавзесида жойлашган «Китоблар дунёси» мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилди. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммаларига олади.

«Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ва Ислом динининг энг буюк шиори экани нуқтаи назаридан Ўзбекистон мусумонлари идораси Қуръони карим билан боғлиқ матнларни чоп этишда нашриётлар ва босмахоналар масъулларидан диққат-эътиборни жиддий қаратишга чақиради» — дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қуддусдаги вазият бўйича муносабат билдирди

2497 11:24 20.05.2021

Масжидлар фаолият бошлашига оид йиғилиш бўлиб ўтди

2792 13:24 10.08.2020

Бугун соат 21:00 да Қуръон ва дуо кечасини ўтказиб юборманг! 

1336 20:27 30.07.2020

Онлайн: Арафа куни Қуръон ва дуо кечасига марҳабо!

1019 19:45 29.07.2020

ЎМИ сохта пайғамбарлик даъвоси бўйича муносабат билдирди

4463 12:56 18.07.2020
« Орқага