Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний идора қориларни тақдирлади

1334

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими ташаббуси билан Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида муносиб иштирок этган қориларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жоме масжидларидаги хатми Қуръонларда муносиб иштирок этиб, гўзал тиловати, тажвиди ва одоб-ахлоқи билан намозхонларнинг меҳри ва ҳурматини қозонган, “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими томонидан маълум мезонлар асосида саралаб олинган 26 нафар қорилар тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Эшматбеков ҳамда “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Aлижон қори иштирок этиб, юртимизда йил сайин қориларимиз сафи ҳам, хатми Қуръонлар ўқилаётган масжидларимиз сони ҳам кўпайиб бораётганини эътироф этишди.

Шу билан бирга бу йилги Рамазон хатми Қуръонлари ҳар йилгидан кўра, шукуҳли ўтганини, буни Қуръонга муҳаббатли халқимиз ҳам алоҳида эътироф этаётганини таъкидладилар. Қолаверса, Ўзбекистон тарихида илк бор ташкил этилган қориларни тақдирлаш маросими бундан кейин бардавом бўлишини қайд этдилар.

Тадбир давомида қориларга Вақф фонди томонидан пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1655 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1031 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

849 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2613 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2487 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1459 08:48 01.06.2023
« Орқага