Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний идора: Рамазон қачон бошланишини билиш учун ой кузатилмоқда

4515

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳамда Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу ҳақда диний идоранинг матбуот хизмати хабар берди.

Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Жумладан, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари мутахассислари билан ҳам ушбу йўналишда мулоқотлар ўтказилди.

Кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига киритилади.

Рамазон ойининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

649 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

500 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

546 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1323 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2581 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1520 15:50 01.06.2023
« Орқага