Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний идора “Шарли Эбдо” бўйича расмий муносабат билдирди

3976

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Шарли Эбдо” журналида чоп этилган карикатуралар бўйича расмий муносабат билдирди.

Муносабатда: “Ушбу карикатура чоп этилиши мусулмон оламида турли эътироз ва норозиликларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, Мисрдаги Ал-Азҳар университети ушбу карикатурани чоп этгани учун “Шарли Эбдо” таҳририятини қоралаб баёнот билан чиқди. Баёнотда бундай карикатураларни атайин қайтадан чоп этиш мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётларини қўзғаш, фитна чиқариш ва мусулмонларнинг диний қадриятлари, тимсолларига нисбатан тажовуз экани айтилади ҳамда бу ҳолат мусулмонлар томонидан қаттиқ қораланиши билдирилади”, дейилган.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу хатти-ҳаракатни қоралаб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни обрўсизлантиришга қаратилган ҳолатни халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна, ўз навбатида, одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолаган.

“...Ким бўлишидан қатъий назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин, бу иши билан муборак динимизга ёки У зотнинг сийратларига заррача ҳам зиён етказа олмайди. Ислом тарихидан кўриш мумкинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига ҳатто суиқасд қилишга интилган Ҳаким ибн Ҳизомни бағрикенглик ила кечириб юборганлар. Суюкли амакилари бўлган Ҳамза ибн Абу Толибни ўлдирган Ваҳшийни бир умр қалбларида қайғули хотира сифатида муҳрланган бўлишига қарамай, уни афв қилганлар. Булар шубҳасиз, Қуръони каримдаги: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг! Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф, 199) кўрсатмасининг амалдаги исботидир.

Шундай экан, бундай ҳаракатларга нисбатан тажовузкорона эмас, балки Набий алайҳиссаломга хос ҳалимлик, босиқлик ва зукколик билан муносабат билдириш керак. Шунда ёмон ниятли кимсалар томонидан халқлар, миллатлар, динлар ўртасига низо уруғини сочиш мақсадида уюштирилаётган ҳар хил кўринишдаги фитналар, турли найрангларга Пайғамбаримиз алайҳиссаломга  хос  ва мос йўл тутган бўламиз”, дейилади идора баёнотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ана холос! Францияда карикатурага қаршилар депортация қилинади

2892 11:05 21.11.2020

Инстаграм Charlie Hebdo карикатура қилинган постни ўчириб ташлади

5254 15:44 04.11.2020

Бельгиялик ўқитувчи “Шарли Эбдо” карикатураси учун ишга қўйилмаяпти

1927 18:35 01.11.2020

Пайғамбарларни карикатура қилиш эркинлик эмас!

3002 11:05 28.10.2020

Франция: карикатура мавзусида сўров ўтказилмоқда

11328 20:45 27.10.2020

Кувайт Францияда чиқарилаётган карикатуралардан безовта

2881 16:39 24.10.2020
« Орқага