Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Янги муфтий номзоди қачон аниқ бўлади? – Диний идорада аниқ жавоб йўқ

4624

Хабарингиз бор, 2006 йилдан бери Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси лавозимида фаолият юритган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жорий йилнинг 15 август куни боқий дунёга риҳлат қилган эдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси лавозимига ким тайинланиши (ёки сайланиши) бўйича турли фикрлар билдирилди. Жумладан, ижтимоий тармоқларда муфтий лавозимига айни пайтда Тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлиб турган Нуриддин домла Холиқназаровнинг номзоди тасдиқлангани юзасидан турли хабарлар тарқалди. Диний идора эса бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаб, муфтий лавозимига ким сайланиши, жараён қай тартибда амалга оширилиши юзасидан маълумот берган эди.

Мана бир ойдирки, Мусулмонлар идораси раиси лавозимига ким сайланиши, номзодлар ҳақида расмий маълумот берилмаяпти. Ўтган бир ой муддат давомида расман ким муфтий вазифасини бажарувчи бўлганлиги ҳам ошкор этилмаган. Шу сабаб Azon.uz таҳририяти бугун яна бир бор Диний идора бўлим бошлиғи Комилжон Бурҳоновга мурожаат қилди. У киши мазкур масала ҳал этилса, ўзлари хабар беришларини маълум қилди.

«Дуо қилиб туринглар. Янгилик бўлса, хабар берамиз», — деди К. Бурҳонов.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз мусулмонлари учун муфтий лавозимига ким сайланиши қизиқ ва айни дамда муҳим саналади. Шунингдек, халқ орасида Мусулмонлар идорасига ким раис бўлиши юзасидан турли таҳминлар ва ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш учун ҳам муфтийликка номзодлар тез орада эълон қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуёш чиқиш вақти ва ўша пайтда намоз ўқиш ҳақида

1755 18:05 26.07.2022

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳайит намози ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

984 15:45 04.07.2022

Ўзбекистон имом-хатибларининг Америкадаги ватандошларимиз билан учрашувлари давом этмоқда

743 18:05 27.04.2022

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий сайланиши бўйича маълумот берди

5386 17:50 07.09.2021

Фатво ҳайъати Ашуро куни қачонга тўғри келишини маълум қилди

2733 09:20 18.08.2021
« Орқага