Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний идорадан янги лойиҳа: онлайн диний савол-жавоб

538

Мўмин-мусулмонлар истаклари асосида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Имом Бухорий номли Тошкент Ислом инcтитутининг катта устози Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидовнинг онлайн диний савол-жавоб дастури янги шакл ва инновацион усуллар ёрдамида тақдим этилмоқда. 

Ислом – илм-маърифат дини. Инсон ўзи билмаган нарсасини уламолардан сўраб ўрганиши зарур. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

2020 йил 18 сентябрь, жума куни соат 19:00 дан бошлаб, онлайн диний савол-жавоб дастурининг илк сонини кузатинг. 

Саволларингизни телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний идорада сийрат оқшоми!

382 17:35 05.11.2020

Диний идора "Қуръон ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб қўлга олинди" деган хабарга муносабат билдирди

2817 13:27 10.09.2020

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

844 12:30 06.01.2020

Муфтийга биринчи ўринбосар тайинланди

1156 14:16 17.12.2019

Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси комиссари Ўзбекистонда

2933 18:20 19.09.2019
« Орқага