Янгиликлар

Диний идоранинг мадраса очиш ҳақидаги хатга жавобига муносабат

8226

Илгарироқ Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Давлатботир қишлоғида яшовчи таниқли адвокат Абдувоҳид Якубов ва бошқа бир неча фуқаролар номидан Ўзбекистон Президенти номига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасига диний ўқув муассасаларини очиш ва кенгайтириш юзасидан ариза билан мурожаат қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Ўша хатга Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасидан жавоб келган. Хат муаллифларига жавоб хатига муносабатини фейсбук тармоғига жойлаган. Қуйида ўша муносабатни тақдим этамиз.

Мадраса (диний ўқув юрти) очиш тўғрисидаги ҳақли талабимиз рад этилди. Зотан, ижобий жавоб бўлишига ишонч ҳам йўқ эди, лекин оз бўлса хам умид бор эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим бошқармасидан Салоҳиддин домла менга қўнғироқ қилиб, қизлар ёки эркаклар учун қўшимча мадраса очишга ёки қабул ўринлари сонини кўпайтиришга эҳтиёж йўқлигини айтишди (бу масала домланинг ёки идоранинг ваколатида эмаслиги аниқ).

Эмишки, "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга асосан диний ўқув юртлари диний ташкилотларнинг фақат Марказий идораси томонидан тузилади, факат диний ташкилотнинг кадрларга булган эҳтиёжини таъминлаш учун холос. Шунчаки, ўз динини ўрганмоқчи бўлган мусулмон фарзандлари диний таълим олиш, ўз динини диний ўқув юртида ўрганиш ҳуқуқига эга эмас экан. Имом Бухорийлар, Термизийлар, Насафийлар, Марғилонийлар факат масжидларда ишлаш учун ўқигани учун шу даражага етишганми? Аслида юкоридаги қонун виждон эркинлиги тўғрисида эмас, виждон эркинлигини тақиқлаш тўғрисида чиқарилгани яққол кўриниб турибди. Жумладан, бу қонунга асосан: 

1. Диний ўқув юртлари (мадраса) ларга ўрта умумтаьлим мактабларини битирмасдан туриб қабул килинмайди, яъни 18 ёшга тўлмасдан туриб. Маъҳадга эса мадрасани битирмасдан туриб қабул килинмайди. Демак, 18 ёшга тўлмасдан туриб, фарзандларимизни  ўз динимизга ўргатишга умуман ҳаққимиз йўқ.

18 ёшга тўлгандан кейин эса фақат масжидларда ишлаш ниятида бўлганларгина диний таълим олиш ҳуқуқига эга холос. Уларнинг сони ҳам ҳар бир мадрасада 20-30 тадан ошмайди. Мадрасалар сони 6-7 та, жами ўқишга қабул килиниши мумкин бўлганлар сони 30 млн мусулмон  аҳолиси бор республика  учун 200 нафар атрофида холос. Бу 0,001 фоизни хам ташкил қилмаслигини аризамизда курсатган эдик. 

2. Ислом динини фарзандларимизга ўргатиш лозимлигини Президент бир неча марта таъкидлаган. Лекин қаерда? Мактабдами? Унака булса конунга асосан таьлим тизими диндан ажратилган, мактабда диний таълим ўргатиш тақиқланади, деб ёзилган. Президент топшириғидан кейин нимага бу қонунни ўзгартиришмади? Ўз динини ўрганиш ҳуқуқига фақат масжид хизматчилари эга холосми?

30 млн аҳоли эса диний таьлим олиш ҳуқуқига эга эмасми? Унақа бўлса виждон эркинлиги қаерда қолади? Ўз динига эркин эътиқод қилиш ҳуқуқи Конституциянинг 31-моддаси, БМТ нинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Пакти 18-моддаси билан кафолатланган-ку. Хоҳласангиз бу Конституция талабига буйсунасиз, хоҳламасангиз йўқми? Қонуннинг Конституцияга зид эканини БМТнинг Диний эркинликлар буйича махсус комиссари Аҳмад Шоҳиднинг хулосасида кўрсатилди. Бу қонунни янги таҳрирдаги лойиҳасини қабул қиламиз,   деб ваъда бергансиз БМТга. Қани ваъдага вафо?

3. Диний ташкилотлар (масжид) ларнинг марказий идораси, яъни Мусулмонлар идораси фақат ўз кадр эҳтиёжларини таъминлаш учунгина диний ўқув юрти очиш ҳуқуқига эга бўлса, унда нимага шу қонун билан хусусий диний таълим беришни тақиқлаб қўйгансиз? Давлат таълим тизими диний таълим бериш тақиқланса, диний ўқув юртларида ўз динини ўрганиш учун таълим олиш мумкин бўлмаса, хусусий диний таълим олиш тақиқланса, унда мусулмонлар ўз динларини фарзандларига қаерда ўргатишади? Ҳамма динини уйида китобга ёки интернетга қараб ўрганаверсин, дейишмокда. Устозсиз шогирд ҳар мақомга йўрғалар, деган мақол бор. Интернетда ёки уйда қайси устоздан ўрганиши мумкин бола ёки ёшлар. Ота-она диний таълим кўрмаган бўлса, канака килиб устозлик қила олади? 

4. Қизлар мадрасасини битирганлар масжидларда отинойи вазифасида ишлаши мумкин эмиш, Салоҳиддин домлани айтишларича. Лекин бу ишга улар келишмаяпти экан. Шу сабабли қизлар мадрасасига хам қабул сонини кўпайтириш мумкин эмас экан. Аксинча, шу кунгача қўшимча 10 та ўрин ажратилган бўлса, 2019-2020 ўқув йилида қўшимча ўрин сони 4 та бўпти холос. Талаб йўқ эмиш. Қизлар ўз динини ўрганиш учун ўқишга ҳақи йўқ экан, факат масжидда ишлаш учун ўқишга ҳақли экан холос.... Мен бу ишларни шарҳлаш учун умуман гап топа олмай қоляпман. Миям ишламай қоляпти...

Абдувоҳид Якубов

Хушхабар: Ал-Ақсо масжиди очилмоқда

Сурхондарёда янги мадраса очилди

Сурхондарёда янги мадраса очилди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Оғир ҳолатдаги, касаллик билан курашиб ётган беморларни кўрсатиш керак”

192 12:53 09.07.2020

"Касалликка чалинган одамнинг уйда даволаниши мумкин эмас!"

285 12:33 09.07.2020

"Автомобил салонидаги ёлғиз ҳайдовчи ниқобсиз юриши мумкин" деган гап йўқ...ми?

657 12:20 09.07.2020

Брифинг: Нега Тошкент шаҳри ва вилояти ўртасида ҳаракат тақиқланмади?

502 12:17 09.07.2020

“Коронавирус Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларда қайд этиляпти”

219 12:10 09.07.2020

Транспорт ҳаракати чекланмоқда

407 08:50 09.07.2020
« Орқага