Ўзбекистон делегацияси Ал-Азҳарнинг “Экстремизмга қарши курашиш халқаро маркази” фаолияти билан танишди

17:26 02.07.2019 466

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

2018 йил 16 апрелда Президент Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш бўйича ахборот-таҳлил маркази фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ўзбекистон делегацияси мазкур Марказ фаолиятининг халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида Ал-Азҳарнинг “Экстремизмга қарши курашиш обсерваторияси ва электрон фатволар бўйича халқаро марказ” фаолияти билан яқиндан танишди.

Маълумот учун, Мисрдаги мазкур марказ террористик гуруҳлар томонидан оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган экстремистик ғоя ва мафкуралар билан боғлиқ жараёнларни мониторинг қилиш, уларга ал-Азҳар халқаро фатво маркази орқали илмий раддиялар бериш, шунингдек, соф исломий тушунчаларни ёйиш ва унинг инсоний қадр-қийматини қўллаб-қувватлашдаги ролини кўрсатиш ҳамда ёшларни ёлғон тасаввурлар орқали турли оқимларга қўшилиб қолиш сабабларини ўрганиб чиққан ҳолда бунинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!