Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Диний китоблар нашр қилишдан мақсад моддий фойда кўришми ёки халқни илмли қилишми?

2631

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бир қатор янги китоблар тақдимоти ҳамда Россиядан Ўзбекистонга олиб келинган тарихий қўлёзмалар ва маданий ёдгорликлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда диний-маърифий соҳа раҳбарлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот марказлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, Россиядан Ўзбекистонга қайтарилган, аниқроғи, Россияга олиб киришда тўхтатилган қўлёзма китоблар, араб, форс ва туркий тиллардаги диний матнлар тўплами, шунингдек форс ҳамда туркий тиллардаги шеърлар ва кулолчилик буюмлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи ҳамда китобхонасига топширилган. 

Шунингдек, тадбир давомида шу кунгача юртимизда кўплаб диний-маърифий китоблар таржима қилиниб чоп этилётганлиги борасида ҳам сўз юритилди. Йиғилишда қатнашаётган Azon.uz мухбири тегишли ташкилот раҳбарларига «шунча китоблар нашрдан чиқарилмоқда лекин уни ким ўқиши ҳақида ҳам бош қотириляптими?  Айни дамда китоб дўконларида диний китоблар нархлари осмонда, бу китобларни оддий халқимиз сотиб олишга қийналмоқда. Шунча китоб нашр этишдан мақсад моддий фойда кўришми ёки халқни илмли қилишми? Кўплаб иморатлар ва бошқа тадбирлар учун қанча маблағ сарфланмоқда диний китобларни нархларини тушириш учун ҳам қандайдир сармоялар йўналтириладими?», - деган саволига Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров шундай жавоб берди:

«Бу ҳақиқатдан ҳам ўринли савол. Биз китоблар чиқараверсаг-у лекин уни истеъмолчиси ҳақида ўйламасак шунча қилган меҳнатимиз самарасиз бўлади. Бу борада албатта биз кераклича таклифлар ишлаб чиқамиз. Негаки оддий халқнинг қўлига китобларимиз етиб бормас экан келажакда илмли ёшларни тайёрлай олмаймиз», - деди Шоазим Миноваров.

Шунингдек тадбир давомида халқимиз қўлида ҳали кўплаб асл қўлёзмалар, тарихий буюмлар мавжудлиги лекин буларнинг кўплари рўйхатдан ўтказилмаганлиги ёки давлатга сотмасдан чет элга чиқариб сотишга уринишлар бўлаётганлиги ҳақида ҳам сўз юритилди.

Шу жойда ўринли савол туғилади. Нега юртдошларимиз ўзларига ота-боболаридан мерос бўлиб қолган моддий ёдгорликларни ҳукуматимизга сотмасдан чет элга сотишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Azon.uz мухбири берган саволга Шоазим Миноваров шундай фикр билдирди: 

«Ҳозирги кунда кўплаб фидойи юртдошларимиз фақат савоб умидида кўплаб тарихий қўлёзмаларни бизга шундайлигича ҳеч бир моддий манфаат кутмаган холда беришмоқда. Энди чет элга сотиш масаласида келсак, улар бизга мурожаат қилмасдан чет элга сотишмоқчи бўлишмоқда. Бунинг сабаби кўплаб юртдошларимиз ўйлашадики бизга мурожаат қилса гўё уни мулкини биз олиб қўямиз-у унга қайтариб бермаймиз. Йўқ азизлар биз сизни шахсий мулкингизга эгалик қилиш ниятимиз йўқ. Агар сиз уни сотаман десангиз бизнинг экспертлар у буюмни яхшилаб ўрганиб кейин нархлайди. Улар белгилаган нарх сизга маъқул бўлса сотасиз бўлмаса мулкингизни яна ўзингиз билан олиб кетаверасиз. Ҳеч ким сизни шахсий мулкингизни тортиб олмайди. Ҳаммаси қонуний ҳал қилинади», - деди Шоазим Миноваров.

Қизиғи шундаки бугун тақдимоти бўлиб ўтган Россиядан қайтарилган қўлёзмалар ҳақида уларни номлари, қайси тилда ёзилган ва кўпроқ қайси соҳаларга алоқадор эканлигини тадбирда қатнашаётган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг етакчи уломолари билмаслигини айтишди.

Тадбир давомида Давлат божхона қўмитаси ходимлари фаолияти давомида уларнинг лоқайдлиги сабабли шундай тарихий маданий ёдгорликларимиз чегарадан олиб ўтилганлиги танқид остига олинди. Шу билан бир қаторда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинаётган кўплаб тарихий китоблар, қўлёзмалар ёқиб юборилаётгани, уларни ўрганиш, тарихий манба сифатида сақлаш учун қўлёзмалар институтига берилмаётганига нима сабаб бўлишига ҳам очиқлик киритилди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ўткиржон Қодиров берган маълумотларга кўра божхонада тўхтатиб қолинган китобларнинг барчаси тегишли ташкилот томонидан ўрганилиши, бузғунчи ғояларни тарғиб қиладиган ҳар қандай материал йўқ қилиниши айтиб ўтилди.  

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бокуда туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши бошланди 

605 18:33 19.10.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

3576 18:48 22.05.2022

Бемаҳал келган СМС

2995 20:35 22.02.2022

Қозоғистонда диний билимлар чуқур ўргатиладиган Ислом маркази очилади

1042 14:20 01.02.2022

Ўзбекистонда дунёвий давлатчиликни қўпоришдан манфаатдор диний қатлам мавжуд эмас

2780 13:40 31.12.2021

«Қирғизистонда диний таълим сифатини ошириш зарур» – Жапаров

1899 18:10 06.09.2021
« Орқага