Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний-маърифий мавзудаги журналистик материаллар учун танлов эълон қилинди

1185

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусулмонлар идораси ва Халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда янгиланётган Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади.

Танловнинг ҳудудий босқичида 2021 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 1 ноябргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2021 йилнинг 10 ноябрига қадар қабул қилинади. Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

Танловнинг ҳудудий босқичи 20 ноябргача ўтказилиши кўзда тутилган.

Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов асосида сараланади. Танлов ғолиблари ОАВда эълон қилинади.

Танлов шартлари билан орқали танишиш мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади

1775 15:10 28.04.2021
« Орқага