Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади

1856

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5416-сон Фармонга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ белгиланишича, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади ҳамда қўмита бошқарув ходимлари лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

Хабарга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита, Халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти, ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Дин ишлари бўйича қўмита раисига, Марказ раҳбарияти ва ходимларига – 4 баравар) миқдорда қўлланилади.

Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 2 баравар миқдорда қўлланилиши белгиланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

916 11:54 30.11.2022

2022 йил 1 декабрдан...

680 10:57 30.11.2022

Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифидаги келишувлар амалга татбиқ қилинмоқда

639 16:08 29.11.2022

Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

335 15:30 29.11.2022

Путин Тоқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилди

895 09:10 29.11.2022

Ўзбекистон 8 миллион тонна сабзавот етиштирди

307 12:15 28.11.2022
« Орқага