Диний қўмита раисининг ўринбосари лавозимига ҳам Давлат хавфсизлик хизмати ходими тайинланди

13:03 03.09.2019 2840

Аввалроқ, Дин ишлари бўйича қўмитага Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган Абдуғофур Аҳмедов раис этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Дилшод Мухитдинович Эшнаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди.

Дилшод Мухитдинович Эшнаев бунгача Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Марказ: 

Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширадиган

ахборот-таҳлилий тузилмаси ҳисобланади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!