Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний қўмита: Ҳаж ва умра ҳамда бошқа масалалар бўйича  маълумот берилди

2247

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов аҳолидан келган мурожаатлар таҳлили юзасидан маълумот берди. Унга кўра ўтган давр мобайнида Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан жами 861 та мурожаат келиб тушган. 

Мурожаатлар, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, диншунослик экспертизаси ўтказиш, Ҳаж ва Умра зиёратига доир масалалар ва диний таълим масаласида ҳамда ноисломий конфессиялар йўналишида бўлгани айтилди.

Мурожаатлар сонининг ўсиш-пасайиш динамикасига эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йил январь-сентябрь ойлари давомида келиб тушган мурожаатлар сони 660 тани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг мос даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 861 тани ташкил этиб, 201 тага кўпайганини кўрамиз.

Бу ҳақда Илҳом Маърупов шундай маълумот берди: “Жорий йилнинг 1-2-3 чораги давомида қўмита томонидан ойига ўртача 95 та мурожаат рўйхатга олинган. Уларнинг аксарият қисми Тошкент, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Қўмитага келиб тушган 861 та мурожаатнинг 521 таси диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш бўлими томонидан кўриб чиқилган. Уларда асосан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, янги диний ташкилот қурилишига рухсат олиш масалалари кўтарилган.

Диншунослик экспертизаси бўлими томонидан 161 та мурожаат ўрганиб чиқилган. Уларда асосан фуқароларнинг республика ҳудудига диний мазмундаги адабиётларни олиб кириш, уларни тайёрлаш ва тарқатиш масалалари юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида тегишли жавоблар берилган.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ 24 та мурожаат ўрганиб чиқилган. Мурожаатчиларга белгиланган тартибда жавоблар берилган.

Қолаверса, диний таълим олиш билан боғлиқ 26 та мурожаат ҳамда ноисломий конфессиялар фаолияти билан боғлиқ 30 та мурожаат тегишли бўлимлар томонидан ўрганиб чиқилган ва ҳар бир мурожаат бўйича фуқароларга маълумот берилган.

Қолган турли масалалар бўйича келган 99 та мурожаат ҳам ўрганиб чиқилиб, Қўмита томонидан мурожаатчиларга асослантирилган жавоб хатлари юборилган”, деди Илҳом Маърупов.

Нурбек Ғофуров

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар: Ўзбекистон делегацияси умра сафарини ҳал этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди

453 10:09 01.12.2021

Умра бўйича енгиллик Ўзбекистон фуқароларига тегишли эмас 

998 11:23 28.10.2021

Умра зиёратчилари энди 14 кун кутишмайди

1163 15:12 26.10.2021

Коронавирусга қарши эмланган хорижликлар умра қилиши мумкин

785 09:09 12.10.2021

Хушхабар: Саудия Арабистони 70 ёшдан катталарнинг умра қилишига рухсат берди

1054 06:45 01.10.2021
« Орқага