Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний соҳа ходимларини мукофотлаш тадбири бошланди (фото)

3045

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси биносида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Айни дақиқаларда ушбу тадбир бошланган.

Маросим аввалида Халқаро Ислом академияси ректори нутқ сўзлади. У мана шундай тадбир Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилаётгани, имомлар, отинойиларга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди. Шундан сўнг Президентнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази раҳбари Шоазим Минаваров сўзга чиқди. 

«Юртимизда динлараро, миллатлараро тотувлик, аҳиллик ҳукм сурмоқда. Қўшнимиз Афғонистонда юз бераётган ҳолат яна ҳам бизни тинчлик қадрига етишга ундамоқда», — деди Ш. Минаваров.

Бундан ташқари тадбирда иштирок этаётган бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Қуръон мусобақаси ўтказилгани, Қуръон ва тажвид курслари ташкил этилгани, шунингдек, Отинойиларга давлатимиз тарихида илк бор шунақа эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Қуйида мазкур тадбирдан фото лавҳалар тақдим этамиз

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

101 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

133 19:30 02.10.2022

Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

210 12:29 02.10.2022

30 йиллик ҳамкорлик самараси

202 09:02 01.10.2022

Ўзбекистон яна бир индексда юқорилади

378 14:45 30.09.2022

Тошкент кўчаларида ҳаракат тезлиги камайтирилади

364 09:20 30.09.2022
« Орқага