Янгиликлар

Диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари қачон ўтказилади?

1027

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йилига қабул имтиҳонлари жадвали тасдиқланди.

Хусусан, 2019 йил 9 июль куни ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанидан ижодий имтиҳон, 10 июлда Ўзбекистон тарихи фанидан тест синови, 11 июлда эса Мандат ҳайъати ўтказилиши режалаштирилган.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун қабул имтиҳонлари эса бир кунда, яъни 13 июль куни ўтказилади. Унда ўқувчилар хорижий тил, тарих ва маънавият асослари йўналишлари бўйича тест синовларида иштирок этадилар.

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти кириш имтиҳонлари 19- ва 20 июль кунлари бўлиб ўтади. Абитуриентлар 19 июль куни ижодий имтиҳонда араб тили бўйича билимларини синовдан ўтказса, 20 июль куни фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи бўйича тест синовини топширади. Мандат ҳайъати эса 21 июлга белгиланган.

Мир Араб олий мадрасасида араб тилидан ижодий имтиҳон 23 июль, фиқҳ ва ақоид ҳамда Ўзбекистон тарихи бўйича тест синовлари 24 июль куни бўлиб ўтади. Мандат ҳайъати эса 25 июлга режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олий Маъҳадда талабаларга қулайлик яратиш мақсадида китоб сайли ўтказилди

658 14:20 15.12.2017

Олий Маъҳадда Ислом тарихи фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди

740 10:40 15.12.2017
« Орқага