Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига қабул муддати белгиланди 

969

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади. Бу ҳақда диний идоранинг расмий сайти хабар берди.

 

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:

2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: 

– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);

– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

 

Олий диний таълим муассасаларида:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:

2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Ҳадис илми мактабида:

2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– таълим муассасаси ректори номига ариза;

– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

407 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

692 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

369 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

380 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

292 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

523 15:55 01.10.2022
« Орқага