Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Диний таълим олишга имкон беринг!

3097

Инсонлар томонидан ишлаб чиқилган ҳар қандай қонун-қоидалар вақт ўтиши, ҳолатлар ва муҳитлар ўзгариши билан мукаммаллаштирилиб борилаверади. Илоҳий қонунлар эса ўзгармасдир. Бироқ, одамлар ўзлари ишлаб чиққан қонун-қоидаларни янада тўлдириб, мукаммаллаштириб, янада инсоний, янада виждоний қилиб, инсон ҳуқуқлари янада кучли ҳимоя этилганлигини акс эттириб бораверади.

«Дин – афюндир!» деган шиорлар остида Советлар даврида ва ундан кейинги даврларда то ҳозирга қадар энг оддий диний таълим бериш ва уни олиш ҳуқуқларидан мусулмонларни маҳрум қилиб келинди. Аслини олганда, диний таълим – узлуксиз равишда, бир мунтазамликда маълум бир муайян одамларга қадимги мадрасалар ва замонавий диний ўқув юртларида, шунингдек, ноқонуний деб топилган ташкилотларнинг ўз ғояларига асосланган ва оқимлар доирасида ўқиш жорий қилинган китобларни ўқитиладиган мутлақо диний китоблар (тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақидага ва диний сиёсатга оид) асосида дарс ўтишдир. Араб тилшунослиги, сарф-наҳви, балоғат ва мантиқ илми бўйича ўтилаётган сабоқлар, шунингдек, мутахассислар учун мўлжалланган шарқшунослик, қўлёзмашунослик ва исломшуносликка асосланган дарс жараёнлари диний таълимга кирмайди! Шундай бўлса-да, уйидан арабча китоб топилганлардан тортиб, оддий арабча ҳарфларни ўқиб-ўрганаётган ва ўргатаётганлар то ҳозирга қадар қандайдир асоссиз баҳоналар билан жарималарга тортиб келинмоқда. Энг ачинарлиси, ана шу арабча ҳарф ўқитиб-ўргатаётган ва ўрганаётганларни хусусий диний таълим бермоқда, деган тамға билан «жиноятчи» деб жавобгар қилишдир. (Фақат арабчада эмас, рус тилида ёки инглиз тилида ҳам диний сабоқлар олаётганлар бўлиши мумкин-ку!)

Ҳолбуки, бутун дунёда – умуминсоний ғоялар ва демократик фикрлар устувор бўлган жамиятларнинг барчасида диний таълим берилиши, уни бериш ва олиш ҳуқуқи кафолатланган ва ҳеч қандай босимларсиз расмий ва норасмий диний таълим йўлга қўйилган. Хориждаги давлат мактабларида ҳам, алоҳида диний мактабларда ҳам диний таълим озми-кўпми бор. Хусусий мадрасалар дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд. Ана шу умуминсоний ғоя ва демократик фикрлар ҳамда жаҳоний амалиёт асосида устоз шайхимиз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ ва Azon.uz жамоасининг саъй-ҳаракатлари, диний таълимнинг Ўзбекистонда ҳам халқ рози бўладиган даражада йўлга қўйилишини кўтариб чиқаётганлари таҳсинга сазовор, албатта.

Янги Ўзбекистонда хусусий мактаб ва университетлар очилаётган экан, қатъий назорат остида бўлса ҳам, диний таълимда бутун ҳалққа етарли ва рози бўларли даражада имкон берилиши кераклиги кун-кундан ойдинлашиб, зарурийлиги ошиб бормоқда. Масжидлар қошида диний курслар очилиши, алоҳида диний мактаблар иш бошлаши, мадраса ва олий диний ўқув юртларида квоталар кескин оширилиши, олий диний таълимда ҳам дунё таниган улуғ устозларимизнинг ҳатто хусусий мадрасалари очилишига имкон берилиши, зарур деб ўйлаймиз.
Халқ истайди, умид қилади ва илтимос қилади, холос.


Ҳамидуллоҳ Беруний

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

 Дин мафкураларга муҳтож эмас!  -  Мубашшир Аҳмад

775 00:27 06.08.2022

Улкан давлатнинг динга киришига сабабчи бўлган савдогар

3836 14:02 29.06.2022

"O'zbekona nigoh" ko'rsatuvi

1009 09:34 09.05.2022

Динимни ўрганаман: «Тоза» билан «ҳалол» тушунчалари ҳақида

1049 20:10 15.04.2022

Азон овозидан таъсирланган украиналик аёл Исломни қабул қилди

1442 15:30 15.04.2022

Амир Темурнинг диний тушунчалари

2129 12:10 10.04.2022
« Орқага